Yangi hujjatlar

Президентнинг тадбиркорликка кенг имкониятлар беришга оид қарори O‘zLiDeP томонидан муҳокама қилинди

2014 йил 22 апрель куни Тошкент шаҳри, “Халқаро савдо маркази” (ITC) мажлислар залида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш – иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил қилинди.

uzlidep_tadbirkorlik

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Тадбир давомида O‘zLiDePнинг ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида жорий этишни жадаллаштириш, интерфаол давлат хизматларини тақдим этиш миқёсини кенгайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
2014 йилнинг фақат биринчи чорагида ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида 7,3 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилишига эришилди.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, қўлга киритилаётган ютуқлар замирида куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда унинг ижроси доирасида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиб, улар амалга ошириш қулай бизнес-муҳитни шакллантириш ва мамлакатимиз иқтисодиёти рақобатбардошлиги ўсишини таъминлайди. Жумладан, янги тартиботга кўра, ўз вақтида солиқ ва бошқа мажбурий солиқларни тўлаётган, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатлари ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ текширувларини ўтказиш бўйича мораторий 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари қарорига мувофиқ, 2014 йил 1 июндан бошлаб 16 та рухсат берувчи ҳужжатлар бекор қилинди. Шунингдек, 11 та лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш характеридаги ҳужжатлар бирлаштириш йўли билан 4 тага камайтирилди. Ҳамда 21 тасида кўриб чиқиш ва расмийлаштириш муддатлари қисқартирилди.
Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармацевтика, телекоммуникация, қимматли қоғозлар ва божхона соҳаларида лицензия ва рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган 130 та ҳужжатлар қисқартирилиб, соддалаштирилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатда бизнес юритиш шарт-шароитларини янада соддалаштирадики, бу ҳар йили бизнес тузилмаларининг жуда ҳам катта миқдордаги маблағлаларини тежалишига олиб келади.

Президент фармони ва қарорида ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини таъминлаш учун шароитларни тубдан яхшилаш бўйича қатор яна муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Тадбир давомида партиянинг ҳудудлардаги депутатлик корпусининг партия электорати ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини танқидий баҳолаган ҳолда жойлардаги вакиллик ҳокимият органлари мажлисларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ҳақида ҳокимлар ҳисоботларини ҳар чоракда кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Электрон алоқа каналлари орқали ҳисоботларни топширишнинг фаол жорий этиш натижасида бугунги кунда 95 фоиз тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботларини, 88,6 фоизи – статистика ҳисоботларини электрон шаклда топширади. Қарийб 95 фоиз юкларнинг божхона декларациялари электрон усулида расмийлаштирилмоқда.

2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерфаол давлат хизматлари порталида иш бошлайдиган шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» молиявий, солиқ, статистика ва бошқа ҳисобот турлари ҳамда Интернет-банкинг тизими орқали рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш, маълумотномалар ва бошқа турдаги интерфаол давлат хизматлари учун мажбурий тўловлар, коммунал тўловлар, йиғим ва давлат божларини тўлашни интерактив ҳолатда расмийлаштириш ва тақдим этишни жорий этиш имконини беради.

2014 йил 1 июлдан бошлаб, алоҳида саноат тармоқларидаги меҳнат талаби бўйича кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сони миқдори оширилади. Умуман олганда, дастур 46 та кенг қамровли тадбирлардан иборат.

Ҳужжат тадбиркорлар учун янги имконият ва истиқболларни очмоқда, уларга янада кўпроқ эркинлик яратмоқда. Бу бизнесни янада ривожлантириш учун ҳам вақтни, ҳам молия маблағларни тежаш, турли мулк шаклидаги корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш демакдир.

Фармондаги ушбу ва бошқа жиҳатлар парламент ва депутатлик назоратини тизимли таъминлаб боришни талаб этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда унинг меъёрларини, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёз ва кафолатларига оид меъёрларини кенг аҳоли қатламлари, биринчи навбатда, партия электорати вакилларига етказиш ва тушунтириш, унинг ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатишга доир амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Матн: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига