Yangi hujjatlar

Tag Archives: Президент

Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Корея Республикаси Эксимбанки ўртасидаги инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ташриф доирасида “Асака” акциядорлик тижорат банки билан Эксимбанк ўртасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиш бўйича банклараро битим имзоланишини юқори баҳолади. Фото ва матн: ЎзА Батафсил »

Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

2015 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов 2-3 сентябрь кунлари Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди. 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Давлатимиз раҳбари 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимларда иштирок этди. Фото ва матн: ЎзА Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан шанба дам олиш куни душанбага кўчирилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 29 август шанба куни иш ... Батафсил »

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »

Давлат бошқарув академияси ректори ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига Маннон Алиевни тайинлади, дея хабар бермоқда 12news.uz нашри. Таниқли иқтисодчи олим, МДҲ банк институтлари ассоциацияси вице-президенти Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Давлат бошқаруви академиясининг аввалги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди. Батафсил »

Ислом Каримов 9-10 июль кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Уфага ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 9-10 июль кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Уфа (Россия) шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Шунингдек, хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти 10 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади. Батафсил »

Ислом Каримов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 июнь куни Оқсаройда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданийни қабул қилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон элликдан ортиқ мамлакат аъзо бўлган ушбу нуфузли халқаро тузилма билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан тараққиётга эришаётганини юқори баҳолади. Учрашувда таъкидланганидек, Ислом ҳамкорлик ташкилотига 1996 йилда аъзо бўлган Ўзбекистон унинг серқирра фаолияти ва тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда, жаҳонда ... Батафсил »

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга қилган ташрифига оид фотожамланма

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига қилган давлат ташрифига оид фотосуратлар. Суратлар: http://president.go.kr Батафсил »

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида жами 7,7 млрд. долларлик 60 та ҳужжат имзоланди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Таомилга биноан Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Корея Республикаси раҳбарининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фахрий қоровул саф ... Батафсил »

Юқорига