2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиш учун талаб қилинадиган шартлар баён қилинди. Унга кўра, эндиликда йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига ... Батафсил »
Tag Archives: сайлов
Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »
Озарбайжон Президентлигига сайланган Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда
Ҳозирги соатларда Озарбайжонда Президентлик сайловида ғолиб чиққан Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда. Бу ҳақида АМИ Trend сайти хабар бермоқда. Бироз аввал Озарбайжон Конституциявий суди Пленуми республика президентлигига ўтказилган сайловлар натижасини қонуний деб топган эди. Эслатиб ўтаман, Озарбайжон Республикасида 9 октябрь куни ўтказилган Президентлик сайловларида Илҳом Алиев 84,55% овоз билан ғолиб чиққан эди. Батафсил »