Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда. Шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва минтақавий масалалар юзасидан, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида фикр алмашдилар. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Шубҳасиз, Ўзбекистон билан ўзаро муносабатлар Тожикистон учун ғоят ... Батафсил »
Tag Archives: Тожикистон
Ислом Каримов 11-12 сентярь кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 11-12 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қиладилар. Батафсил »
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлади
Тошкент шаҳрида 2013 йил 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири С.Аҳметов, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Ж.Сотиболдиев, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев, Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев, ШҲТ Бош котиби Д.Мезенцев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва ШҲТ Банклараро ... Батафсил »
Тожикистон Республикаси Бош вазири истеъфога чиқарилди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 23 ноябрь куни мамлакат Бош вазири Оқил Оқиловни истеъфога чиқариш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида Topnews.tj сайти хабар бермоқда. Эмомали Раҳмон томондан имзоланган бошқа бир Фармонга кўра, Тожикистон Бош вазири лавозимига Сўғд вилояти раиси Қоҳир Расулзода тайинланди. Шунингдек, Topnews.tj сайти “Авесто” нашрига асосланиб, Сўғд вилояти раиси вазифасини бажарувчи лавозимига Абдурахмон Қодирий тайинлангани тўғрисида хабар берган. Бундан ташқари Эмомали Раҳмон икки нафар янги Бош вазир ўринбосарларини ҳам тайинлади. Булар Парламент депутати Марҳабо Жаббарова ҳамда “Тожикдавлатгеология” ... Батафсил »
Президентлик инаугурациялари: Тожикистонда 16 ноябрь, Грузияда эса 17 ноябрь куни
Сўнги бир ой ичида бир қанча давлатларда Президентлик сайловлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хусусан, 9 октябрь куни Озарбайжонда ўтказилган сайловларда Илҳом Алиев қайта сайланган, унинг инаугурация маросими эса 19 октябрда ўтказилганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Бироз ўтиб, аниқроғи 27 октябрь куни Грузия давлатида ҳам Президентлик сайловлари ўтказилди. Унда «Грузия орзуси» партиясидан кўрсатилган номзод – Георгий Маргвелашвили 62,11 % овоз тўплаб ғалаба қозонди. Куни кеча, яъни 6 ноябрь куни қўшнимиз Тожикистонда ҳам навбатдаги Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайлов натижалари ҳамда ... Батафсил »
Эмомали Раҳмон қандай қилиб Тожикистон президентлигига тўртинчи марта сайланди?
Хабарингиз бор, 6 ноябрь куни Тожикистонда навбатдаги Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Бугунги ўтказилган брифингда Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раиси Шермуҳаммад Шоҳиён Халқ демократик партияси, Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва Республика ёшлар иттифоқи вакили Эмомали Раҳмон сайлов варақаларининг дастлабки ҳисоб-китоблари бўйича сайловчиларнинг 83,6% овозини тўплашга муваффақ бўлганини эълон қилди. Бу ҳақида Daryo.uz хабар бермоқда. Президентликка қолган номзодлар — Иқтисодий ислоҳотлар партияси вакили Олимжон Бобоев жами овозларнинг 3,8 фоизини, Толиббек Бухориев (Аграр партия) 4,5 фоизини, Исмоил Талбаков (Коммунистик партия) ... Батафсил »