Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Душанбе шаҳрида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда.

Шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва минтақавий масалалар юзасидан, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида фикр алмашдилар.

Photo: president.tj/

Photo: president.tj

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Шубҳасиз, Ўзбекистон билан ўзаро муносабатлар Тожикистон учун ғоят муҳим омилга эга” деб таъкидлаб ўтди дея хабар бермоқда Тожикистон Президентининг Матбуот хизмати.

Бундан ташқари Имомали Раҳмон қуйидаги фикрларни билдирди:

“Алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, қардош Ўзбекистон билан барча жабҳаларда ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришни чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз”.

Photo: president.tj

Photo: president.tj

ЎзА берган хабарга кўра, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ғоят мазмунли суҳбат учун Президент Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди. Имомали Раҳмон Ўзбекистоннинг ШҲТ фаолияти самарадорлиги ва халқаро нуфузини оширишга қаратилган амалий ташаббуслари ўз вақтида илгари сурилгани ва улар ҳар томонлама асосли эканини таъкидлади.

Photo: president.tj

Photo: president.tj

Тожикистон Президентининг Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 2007 йилда 300 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2014 йилга келиб 2,1 млн. АҚШ долларига тушган. Бугунги кунда мавжуд имкониятларни ҳисобга олганда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги йиллик савдо айланмаси 500 млн. АҚШ долларигача кўтарилиши мумкин дея қайд этди Тожикистон Президентининг Матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Душанбе шаҳрига ташрифи давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари 12 сентябрь куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (66)
  • Йўқ (11)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига