Тошкентда 23 октябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларининг ўн иккинчи кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, Кенгаш ишида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ташқи иқтисодий ва ташқи савдо маҳкамалари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ Бош котибининг ўринбосари А.Носиров ва ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши Ижрочи котиби С.Канавский иштирок этди. Амалий ва дўстона руҳда ўтган кенгаш давомида ШҲТ доирасида минтақада иқтисодий ҳамкорликни ... Батафсил »