Yangi hujjatlar

Тизим имкониятлари

ТИЗИМ ИМКОНИЯТЛАРИ
Хусан ЁРҚУЛОВ, Тошкент шаҳридаги «ALAFIA» адвокатлик фирмаси адвокати
“Адвокат”, 2009 йил 1-сон.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони адвокатларимизнинг эмин-эркин фаолият олиб боришлари учун бир қатор йўналиш ва вазифалар белгилаб берди.

Шунингдек, мустақил Ўзбекистон адвокатларининг бир тизимга бирлашиши — Ўзбекис­тон Адвокатлар палатаси таркибида жипслашиб, адвокат нафақат бошқа шахсларни балки, эндиликда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қила оладиган “Адвокатлар армияси” ташкил топишига имконият яратди.

2009 йил 1 январдан кучга кирган “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги мамлакатимиз қонуни адвокатура тизимини янада янги босқичга кўтарилиши учун пухта замин яратди.

Шу билан бир қаторда адвокатлар мавқеини оширадиган мукаммал ва дунёвий суд тизимини жорий этишдек янгиланишлар, айниқса, ҳимоя ҳуқуқи, хусусан жиноят ишларини юритиш масаласида туб янгиланишлар эшигини очиб берди.

 

Мазкур мақола матни “Yurida” юристлар учун ихтисослашган дастуридан олинган.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига