Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда.

Ислом Каримов саммитга ШҲТда кузатувчи мақомидаги мамлакат раҳбари сифатида ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Томонлар турли соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди, бу алоқаларни, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Транспорт-коммуникация соҳаси ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишидир. 2011 йилда Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Ўмон темир йўл коридорини ишга тушириш бўйича битим имзолангани бунга мисол бўла олади. Таъкидлаш жоизки, трансминтақавий транспорт коридорини очишга қаратилган (иштирокчи мамлакатлар томонидан ўз вақтида илгари сурилган лойиҳа деб баҳоланган) бу ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган.

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Ушбу лойиҳа Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади. Экспертларнинг фикрича, мазкур лойиҳа иқтисодий жиҳатдан катта салоҳиятга эга. Янги бозорларга чиқишнинг бундай қулай йўли бошқа мамлакатлар, хусусан, Хитой ва Россия учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин.

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Photo: rouhani.ir | Эрон Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Душанбе шаҳрига ташрифи давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари 12 сентябрь куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига