Yangi hujjatlar

Японияда мафияларга кредит ажратган йирик банклар фаолияти текширилмоқда

Япониянинг тегишли давлат органлари маҳаллий якудза мафияларига катта миқдорда кредит ажратганлигида шубҳа қилиниб, мамлакатдаги учта йирик банклар фаолиятини жиддий текширишга аҳд қилган. Улар орасида йирик монополистик молиявий гигант – Mitsubishi UFJ ҳам бор. Бу ҳақида, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Mizuho Financial Group ва Sumitomo Mitsui Financial Group Inc. ҳам шубҳа остига олинган.
Mizuho банки аллақачон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиддий назорат олинган эди. Мазкур банкнинг 54 та топ-менеджерларига, хусусан, компания раҳбарига ҳам тегишли санкциялар қўлланилган эди. Мазкур чора банк томонидан маҳаллий жиноий уюшмаларга 2 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратгани маълум бўлгандан сўнг қўлланилган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига