Давлат солиқ қўмитаси фуқароларга қулайлик туғдириш мақсадида янги интерактив хизматни жорий қилди. Бунга кўра, энди фуқаролар ўз СТИР (ИНН) рақами ва солиқлардан қарздорлиги ҳақида SMS орқали маълумот олиши мумкин. Бу ҳақида қўмитанинг расмий сайтида хабар берилган. Мазкур интерактив хизмат Beeline ва Ucell алоқа оператори абонентлари учун амал қилади. Бунинг учун 1077 қисқа рақамига i ҳарфини юбориш лозим. Шунда Сизга қандай тартибда маълумот олиш лозимлиги ҳақида жавоб SMS келади. Жавоб SMSлари ўзбек ҳамда рус тилларида юборилади. Мазкур интерактив хизматдан фойдаланиш учун ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 19.10.2013
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди
16-17 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Қонунчилик палатаси расмий сайти хабар берган. Хусусан, 16 октябрь куни Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари томонидан мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинган бўлса, 17 октябрь куни эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракциялари, шунингдек, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳаси ... Батафсил »
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддатига чеклов қўйилди
2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Меҳнат Кодексининг 150-моддаси (Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар) биринчи қисми қуйидаги кўринишда таҳрир қилинди: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ... Батафсил »
Озарбайжон Президентлигига сайланган Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда
Ҳозирги соатларда Озарбайжонда Президентлик сайловида ғолиб чиққан Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда. Бу ҳақида АМИ Trend сайти хабар бермоқда. Бироз аввал Озарбайжон Конституциявий суди Пленуми республика президентлигига ўтказилган сайловлар натижасини қонуний деб топган эди. Эслатиб ўтаман, Озарбайжон Республикасида 9 октябрь куни ўтказилган Президентлик сайловларида Илҳом Алиев 84,55% овоз билан ғолиб чиққан эди. Батафсил »
Украинада жорий йил давомида биронта Прокурор пора олиш жиноятини содир этмабди
Украина Бош Прокуратурасининг тасдиқлашича, ўтаётган 2013 йил давомида биронта прокурор пора коррупцияга оид жиноятни содир этмаган. Бу ҳақида, Киев шаҳрида ўтказилган брифингда хабар берилган. Прокуратура ходимлари ҳақида гап кетганда, яна шу нарса таъкидландики, ўтган йили 8 нафар прокуратура ходими жавобгарликка тортилган бўлса, амалга оширилган кадрлар ҳамда тарбиявий ишлар натижасида эса мазкур йилда бирон марта бундай жиноят содир этилмаган. Жорий йилдаги Украинада содир этилган коррупция жиноятига оид статистикага назар ташласак, 1300 га яқин жиноят иши судларга оширилган, бунинг натижасида 1,5 минг ... Батафсил »