Аввал хабар берганимдек, 2014 йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди. Сенаторлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан парламент муҳокамасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Aprel 2014
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 10-11 апрель кунлари бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 2014 йил 10 апрель куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати ялпи мажлис кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. Бу қуйидаги қонунлар: 1. “Давлат ҳокимияти ... Батафсил »
O‘zLiDeP “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ҳақида хабар бермоқда
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақида O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар бермоқда. “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси бир неча йилдан бўён олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ўтказиб келинмоқда ва бу лойиҳа тадбиркорлик фаолиятини бошламоқи бўлган ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. 2014 йилда ҳам ушбу лойиҳа доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида олий ўқув ... Батафсил »
O‘zLiDeP республикамиз хотин-қизларини фаолликка чақирди
Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги роли ва мавқеини кучайтириш O‘zLiDeP Дастуридаги устувор вазифалардан ҳисобланади ҳамда бу мақсадда партиянинг “Аёллар қаноти” фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақида, O‘zLiDeP`нинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Партия “Аёллар қаноти” Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, Савдо-саноат палатаси ва қатор етакчи тижорат банклари билан ҳамкорликда “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонилик имкониятлари”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳалар амалга ошириб келмоқда. Лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад, оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка ... Батафсил »
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатларининг йўловчилар транспортида бепул юриш тартиби тасдиқланди
2014 йил 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 78-сонли қарори қабул қилинди. Қарор матнида таъкидланишича, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан қабул қилинган. Гап шундаки, 2004 йил 2 декабрь куни ... Батафсил »