Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2014

Депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди

2014 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, бугунги кунгача фуқаролар мурожаати 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири асосида тартибга солинар эди. Аммо ушбу қонунда юридик шахсларнинг мурожаати борасида қоидалар белгиланмаган. Шунингдек, электрон мурожаатлар ҳам назарда тутилмаган эди. “Ушбу ... Батафсил »

«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди

29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Мажлис Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясини рўёбга чиқариш доирасида тайёрланган янги таҳрирдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этишдан бошланди. Ушбу ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри босилиб чиқди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри босилиб чиқарилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Нашр қаттиқ муқовада ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган. Шунингдек, Конституциянинг электрон вариантини Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан олишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали эса, бугунги кунгача Конституциямизга киритилган барча ўзгартиришлар билан танишиш имконига эгасиз. Эслатиб ўтаман, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва ... Батафсил »

Архитектура ва қурилиш қўмитасига хат

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Куни кеча Xushnudbek.uz сайти орқали «Тилга эътибор – элга эътибор» номли кичик лойиҳа ҳақида эълон қилган эдим. Ушбу лойиҳа доирасида давлат органларининг расмий сайтларида давлат тилида иш юритиш даражасини таҳлил қилишга уриниб кўрдим. Таҳлил ўз ичига 91 та сайтни қамраб олди. Бу ҳақида батафсил ва тўлиқроқ мақолани тез орада эълон қиламан. Таҳлил давомида ажойиб иккита ҳолатга дуч келдим. Яъни Давлат архитектура ва ... Батафсил »

«Ўзкоммунхизмат» агентлигига хат

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Куни кеча Xushnudbek.uz сайти орқали «Тилга эътибор – элга эътибор» номли кичик лойиҳа ҳақида эълон қилган эдим. Ушбу лойиҳа доирасида давлат органларининг расмий сайтларида давлат тилида иш юритиш даражасини таҳлил қилишга уриниб кўрдим. Таҳлил ўз ичига 91 та сайтни қамраб олди. Бу ҳақида батафсил ва тўлиқроқ мақолани тез орада эълон қиламан. Таҳлил давомида ажойиб иккита ҳолатга дуч келдим. Яъни Давлат архитектура ва ... Батафсил »

“Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси

Аслида ушбу мақолани тил байрами арафасида ёзишни режалаштирган эдим. Аммо доим ҳам хоҳишлар имкониятлар билан мутаносиб бўлавермас экан. Хизмат сафарида бўлганлигим сабабли, мазкур мақола кечикиб эълон қилинмоқда. Шундай пайтда ҳар қандай вазият учун оқилона мақоллар топиб бера оладиган доно халқимиз омон бўлсин дегим келади. Ота-боболаримиз айтганларидек, ҳечдан кўра, кеч яхши. Ушбу мақолни ўзимизга шиор қилиб оламизда, асосий мавзуга ўтамиз. Сизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда мазкур ... Батафсил »

Қайси бири тўғри: «sentabr» ёки «sentyabr»?

Юртимизда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига ҳам 21 йил вақт бўлди. Лотин ёзуви биз учун бегона эмас аслида. 1929 йилда араб графикасига асосланган ўзбек алифбосидан лотин графикасига асосланган алифбога ўтган эдик ва бу алифбо 11 йил давомида, 1940 йилгача амал қилган. Гарчи янги Қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлсада, лотин ёзувига асосланган алифбо борасида ҳали-ҳануз баҳс-мунозаралар тўхтамайди. Баҳс мавзусининг асосини кўпчилик лотинча ноқулай, катта авлод учун ўрганиш қийин деган фикрда эканлиги ташкил этади. Баъзилар ... Батафсил »

Lotin o‘zbek yozuvida ayrim so‘zlarning yozilishi bo‘yicha Til va adabiyot instituti tilshunoslarining tavsiyalari

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Mazkur tavsiyalar 2013-yilda O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi qoshidagi Alisher Navoiy nomidagi Til va adabiyot instituti tomonidan filologiya fanlari doktori, professor N.M.Mahmudov tahriri ostida “Akademnashr” nashriyotida chop etilgan 85 mingdan ortiq so‘zni o‘zida mujassam etgan “O‘zbek tilining imlo lug‘ati”ning kirish qismidan olingan. Yuqorida keltirilgan qoidalar bilan tanishish shuni ko‘rsatadiki (muallif izohi: bu yerda imlo qoidalari nazarda tutilgan), ularda o‘zbek tiliga rus tilidan va ... Батафсил »

Ғ.Абдумажидов. Тилимизнинг инжа мартабаси

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   – Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларимиз тил хусусиятларини ўрганиш, уларни сайқал топтириш имкониятларини ёритиш – миллий қонунчилигимиз истиқболини белгилашдаги долзарб масалалардан. Президентимиз Ислом Каримов кўрсатиб берганларидек, қабул қилинаётган ҳар бир янги қонунни таҳлил этиш ва шу асосда миллий қонунчилигимиз учун муҳим хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш, албатта, қонунларимизнинг тил хусусиятларини тадқиқ этишга, бошқа қонунларга ҳам татбиқ этса бўладиган хулоса ва тавсиялар тайёрлашга хизмат қилади. Биргина ... Батафсил »

Р.Қўчқор. Тил – миллат мулки

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий ишлашимиз зарур. Ислом КАРИМОВ   Президентимизнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобини синчиклаб ўқиган одам бошқа кўплаб тарихий фактлар қатори ўта муҳим бир муаммо муҳокамаси ва унинг оқилона ечими топилиши жараёнига гувоҳ бўлади. У ҳам бўлса, ўтган асрнинг 80-йиллари охирида кун тартибига қўйилган ўзбек ... Батафсил »

Юқорига