Аслида ушбу мақолани тил байрами арафасида ёзишни режалаштирган эдим. Аммо доим ҳам хоҳишлар имкониятлар билан мутаносиб бўлавермас экан. Хизмат сафарида бўлганлигим сабабли, мазкур мақола кечикиб эълон қилинмоқда. Шундай пайтда ҳар қандай вазият учун оқилона мақоллар топиб бера оладиган доно халқимиз омон бўлсин дегим келади. Ота-боболаримиз айтганларидек, ҳечдан кўра, кеч яхши. Ушбу мақолни ўзимизга шиор қилиб оламизда, асосий мавзуга ўтамиз. Сизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда мазкур ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 27.10.2014
Қайси бири тўғри: «sentabr» ёки «sentyabr»?
Юртимизда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига ҳам 21 йил вақт бўлди. Лотин ёзуви биз учун бегона эмас аслида. 1929 йилда араб графикасига асосланган ўзбек алифбосидан лотин графикасига асосланган алифбога ўтган эдик ва бу алифбо 11 йил давомида, 1940 йилгача амал қилган. Гарчи янги Қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлсада, лотин ёзувига асосланган алифбо борасида ҳали-ҳануз баҳс-мунозаралар тўхтамайди. Баҳс мавзусининг асосини кўпчилик лотинча ноқулай, катта авлод учун ўрганиш қийин деган фикрда эканлиги ташкил этади. Баъзилар ... Батафсил »
Lotin o‘zbek yozuvida ayrim so‘zlarning yozilishi bo‘yicha Til va adabiyot instituti tilshunoslarining tavsiyalari
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Mazkur tavsiyalar 2013-yilda O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi qoshidagi Alisher Navoiy nomidagi Til va adabiyot instituti tomonidan filologiya fanlari doktori, professor N.M.Mahmudov tahriri ostida “Akademnashr” nashriyotida chop etilgan 85 mingdan ortiq so‘zni o‘zida mujassam etgan “O‘zbek tilining imlo lug‘ati”ning kirish qismidan olingan. Yuqorida keltirilgan qoidalar bilan tanishish shuni ko‘rsatadiki (muallif izohi: bu yerda imlo qoidalari nazarda tutilgan), ularda o‘zbek tiliga rus tilidan va ... Батафсил »
Ғ.Абдумажидов. Тилимизнинг инжа мартабаси
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. – Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларимиз тил хусусиятларини ўрганиш, уларни сайқал топтириш имкониятларини ёритиш – миллий қонунчилигимиз истиқболини белгилашдаги долзарб масалалардан. Президентимиз Ислом Каримов кўрсатиб берганларидек, қабул қилинаётган ҳар бир янги қонунни таҳлил этиш ва шу асосда миллий қонунчилигимиз учун муҳим хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш, албатта, қонунларимизнинг тил хусусиятларини тадқиқ этишга, бошқа қонунларга ҳам татбиқ этса бўладиган хулоса ва тавсиялар тайёрлашга хизмат қилади. Биргина ... Батафсил »
Р.Қўчқор. Тил – миллат мулки
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий ишлашимиз зарур. Ислом КАРИМОВ Президентимизнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобини синчиклаб ўқиган одам бошқа кўплаб тарихий фактлар қатори ўта муҳим бир муаммо муҳокамаси ва унинг оқилона ечими топилиши жараёнига гувоҳ бўлади. У ҳам бўлса, ўтган асрнинг 80-йиллари охирида кун тартибига қўйилган ўзбек ... Батафсил »
Н.Жумахўжа. Она тилимиз мавқеи
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккур ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир. Ислом КАРИМОВ Истиқлолнинг илк нишонаси — “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига 20 йил тўлди. 1989 йилнинг 21 октябридан бошлаб босқичма-босқич амалга ошириб келинган ... Батафсил »
М.Ҳамидова. Давлат тилида иш юритиш унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Иш юритишнинг асосини ҳужжатлар ташкил этади. Бирон-бир ташкилот, муассаса ёки корхона фаолиятини ҳужжатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мазмунан ва шаклан турли-туман бўлган ҳужжатлар жамиятнинг узлуксиз фаолиятини тартибга солиб келган. Бугунги кунда ҳам давлат ва нодавлат ташкилотларида давлат тилида иш юритиш сифатини ошириш мамлакатимиз тараққиёти учун зарур бўлган асосий омиллардан ҳисобланади. 1989 йилнинг 21 октябрида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг мустақиллик сари ... Батафсил »
Р.Мирзаев. Давлат тили мақоми:тарихий-ҳуқуқий таҳлил
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Ўзбек тили дунёнинг энг ривожланган тилларидан бири эканлиги аллақачон исботланган. У мумтоз адабий анъанага, кенг тармоқли лексикага ва бой ифода воситаларига эга. Маълумки, ўтмишда ўзбек тилининг мақоми турлича бўлган. Иш юритишда Ҳусайн Бойқаро даврида (ХV асрнинг иккинчи ярми – ХVI асрнинг боши) камроқ, амирликлар даврида кўпроқ қўлланган. Собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи, 1918 йилда гўё тиллар тенглиги таъминланган – Туркистон АССРнинг давлат тили ... Батафсил »
Р.Мирзаев. Тил – миллат кўзгуси: давлат тили билан боғлиқ айрим тушунчалар
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Нарса ва ҳодисанинг моҳиятини тўғри тушунишда унинг турдош тушунчалар билан муносабати, умумий ва хусусий томонларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу фикр бевосита давлат тили тушунчасига ҳам тааллуқлидир. Давлат тили ва унинг ҳуқуқий мақомини ўрганиш, энг аввало, она тили, расмий тил, миллатлараро мулоқот тили, тил вазияти, нутқ вазияти, тил сиёсати, тил қурилиши каби тушунчаларга аниқлик киритишни тақозо этади. Чунки улар (давлат тили ... Батафсил »
“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 1989 йилдаги эски таҳрири матни
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 21.10.1989 й. N 3561-XI ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА* (эски таҳрирда) Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 21.12.1995 й. 167-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир. Социализмни, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, халқларнинг миллий ва байналмилал ўзлигини англашнинг ўсиши миллий тилларни ҳар томонлама ривожлантиришни тақозо этади. Ушбу Қонун ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида (майдонида) давлат тили сифатида ... Батафсил »