АЙБЛОВ – муайян жиноий қилмишни содир этганликда шахснинг айбдорлигини исботлаш мақсадида қилинган ҳаракат. А. шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги терговчи ёки прокурорнинг қарорида баён қилинади (ЖПК 361-м.). А.ни ўзгартириш, тугатиш, тўлдириш ва тугатилган А.ни қайта тиклаш тартиблари ЖКнинг 362 ва 363-м. назарда тутилган. А.ни 1) судда кўрилаётган жиноят ишида қатнашаётган прокурор давлат номидан: 2) жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси тариқасида иштирок этиш учун юборган вакил – жамоат номидан ва 3) жабрланувчи шахсан ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 19.10.2015
АЙБИНИ БЎЙНИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРЗ
АЙБИНИ БЎЙНИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРЗ – ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан ва унга айблов эълон қилинмасдан олдин берган хабари (ЖПК, 113-м.). А.б.о.т.а. оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд оғзаки хабарномани баённомада акс эттиради. Унга арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади, баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади. А.б.о.т.а. ЖПКнинг 322-м. 1–қ. (5–банди) талабига кўра жиноят ... Батафсил »
АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ – айбланувчи сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарорни айбланувчига эълон қилиш. Муайян шахс томонидан қилинган жиноят ҳақида етарли далиллар тўплангандан сўнг ЖПКнинг 46, 98–100– ва 110-м.га биноан қарор чиқарилиб, унда айбланувчига қўйилаётган айб аниқ кўрсатилади. Айб эълон қилувчи шахс айбланувчига айб ҳамда қўлланилаётган қонун мазмунини, унинг ўзини ҳимоя қилиш учун зарур процессуал ҳуқуқларини тушунтириб бериши шарт. Айбланувчи мазкур қарор б-н танишгач, эълон қилинган айбнинг барча бандлари бўйича сўроқ қилиниб, ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслиги аниқланади. Тергов ... Батафсил »
АЙБ УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК
АЙБ УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) натижасида етказилган зарар, фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилганлигидан қатъи назар, тўланиши лозим. Қонуний ҳаракатлар натижасида етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланади. Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Башарти, қонунда ёки шартномада ... Батафсил »
АЙБ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ
АЙБ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ – ЖКнинг 9-м.да белгиланган принцип. Унга кўра: “Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.” А.у.ж.п., биринчидан, жиноят содир этганликда айбдор шахснинг шахсий (индивидуал) жавобгарлигини; иккинчидан, фақат қасд ва эҳтиётсизлик шаклидаги жиноят содир этган жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилишини англатади. Шахс айби бўлган жинояти учунгина жавоб беради, айби бўлмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. А.у.ж.п. ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатига нисбатан шахсий айби аниқланмаган ҳеч бир шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди, – деган ... Батафсил »
АЙБ
АЙБ – шахснинг жиноят қонуни б-н белгиланган ўзининг ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг оқибатига нисбатан руҳий ва интеллектуал муносабати. А. жиноят таркиби субъектив томонининг ядросини ташкил қилади, бироқ уни тўлалигича қамраб олмайди. Шу б-н бирга айнан А. субъектив томоннинг зарурий белгисини ифодалаб беради. А. мавжуд бўлмаган тақдирда, жиноят таркиби тўлиқ мавжуд бўлмай, жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришга асос бермайди. Ўз навбатида А. икки элемент асосида юзага келади: интеллектуал ва иродавий. Уларнинг аҳамияти айнан шахснинг руҳий соғлиқ ҳолатида ўзи амалга ошираётган обьектив ... Батафсил »
АЖРИМ
АЖРИМ – суднинг процессуал ҳужжати, жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича чиқарилади. А. суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ФПК 14– ва 237–238-м.да белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади. Мураккаб бўлмаган масалалар ҳал этилганида суд ўз жойида А. чиқариши мумкин. Бундай А. суд мажлисининг баённомасига киритилади. А. чиқарилиши б-н дарҳол эълон қилинади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
АЁЛЛАР МЕҲНАТИ
АЁЛЛАР МЕҲНАТИ. Қ.: Хотин–қизлар меҳнати. Батафсил »
АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ
АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ – вояга етмаган ва катта ёшдаги аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг йиғиндиси. А. ж.ни ўрганишда айнан аёл жинсига мансуб шахсларнинг жиноят содир этишига таъсир кўрсатувчи криминологик омиллар ва сабабларга эътибор берилмоғи зарур. Аёллар жиноятчилиги умумий жиноятчиликнинг тузилишида, ижтимоий шарт-шароитларга қараб ўзгариб борадиган, шу б-н бир вақтда умуман жиноятчилик (эркаклар жиноятчилиги)даги ўзгаришларни такрорламайди. Юқорида зикр этилган сабабларга кўра, аёллар жиноятчилиги жиноятчиликнинг ўсиб боришга мойил бўлган мустақил қисмини ташкил этади. Амалиётда аёллар эркакларга қараганда анча кам жиноят содир этади. Узоқ ... Батафсил »
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ – халқаро хусусиятга эга жиноят, унга қарши кураш зарурати халқаро ҳамкорликни талаб этади. ХХ а.нинг биринчи ярмида ушбу масала бўйича бир қатор битимлар тузилган. Кейинчалик улар Одамлар савдоси ва фоҳишабозликдан ўзгаларнинг фойдаланишига қарши кураш тўғрисидаги Конвенция б-н алмаштирилди. Конвенция БМТ Бош Ассамблеясининг 1949 й. 2 дек.да имзолаш учун очилган 317(IV) резолюцияси 1951 й. 25 июлда кучга кирди. Конвенциянинг 1 ва 2-м.да унинг иштирокчилари зиммасига айбдор шахсларни жазога тортиш мажбурияти юклатиладиган ҳаракатлар санаб ўтилган. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »