Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БЕДАPАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ

БЕДАPАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ – бедаpак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб эълон қилинган фуқаpо қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдиpда, суд янги ҳал қилув қаpоpи б-н ўзининг илгаpиги ҳал қилув қаpоpини бекоp қилади. Янги ҳал қилув қаpоpи тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаpолик ҳолати актлаpини қайд этиш дафтаpидаги фуқаpонинг вафотига доир ёзувни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АНОМАЛ НУҚСОНЛАР

АНОМАЛ НУҚСОНЛАР – инсоннинг тана тузилишидаги айрим хусусиятларнинг табиий ўлчовидан юқорида ёки жуда паст даражада ривожланадиган нуқсонлар: бўйнинг 2 м.дан баланд ёки 1 м.дан пастроқ бўлиши, бошнинг тузилиши шакли ёки ҳажмини умумий ўлчов ёки шакли доирасидан чиқиб кетиши, оёқ ёки қўлнинг ҳаддан ташқари узун–қисқалиги кабилар. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

БЕВОСИТАЛИК ТАМОЙИЛИ

БЕВОСИТАЛИК ТАМОЙИЛИ – фуқаролик, хўжалик ва жиноят процессида фақат суд ишларини юритишга оид махсус тамойилларидан бири. Б.т. биринчи инстанция суди иши кўраётганида ишга оид далилларни бевосита текшириши: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертлар ва мутахассисларнинг хулосаларини эшитиши, ёзма далиллар б-н танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши шарт. Б.т. ишни кўришда суд таркибининг ўзгармаслигини таъминланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »

АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЙИҒИШ

АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЙИҒИШ – сўровчи ва жавоб берувчининг ўзаро муносиб ҳаракатларига асосланган сўров тури. Бунда жавоб берувчи саволлар рўйхати мавжуд бўлган бланкани мустақил равишда тўлдириш. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

БЕВОСИТА ДЕМОКРАТИЯ

БЕВОСИТА ДЕМОКРАТИЯ – халқнинг ўз ҳокимиятини бевосита амалга ошириш шакллари ва воситалари (и-тлари) мажмуини қамраб олувчи тушунча. Бевосита демократия негизини ЎзРнинг Конс. ташкил этади. Конс.нинг 7-м.га мувофиқ, ЎзРда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан–бир манбаидир. Давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Конс. ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ва сайловдан ташқари, Б.д. и-тларига муҳим давлат қарорлари ва қонунлар муқокамаси, петициялар, ... Батафсил »

АНКЕТА

АНКЕТА – респондент томонидан мустақил тўлдирилиши лозим бўлган саволлар рўйхати 1) почтага тааллуқли, 2) тарқатиладиган, 3) экспресс (тез тўлдириладиган), 4) сўров варағи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

БАХТСИЗ ҲОДИСА ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА

БАХТСИЗ ҲОДИСА ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА – ходим ўз хизмат вазифаларини бажараётгани чоғида юз берган ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини бир кундан кўпроқ муддатга йўқотса (жароҳат олиши майибланиши, контузия бўлиши ва б.) ёки бундай бахтсиз ҳодисадан вафот этганда тузилиши лозим бўлган расмий ҳужжат. Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текшириши шарт. Жабрланувчининг (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари) талабига биноан текширув ўтказилган кундан эътиборан узоғи б-н уч кун ичида иш берувчи шу Б.ҳ.ҳ.д. тузиши лозим (МК 222-м.). Б.ҳ.ҳ.д. тузиш тартиблари, муддатлари ва далолатномада ... Батафсил »

АНГЛИЯ-АМЕРИКА ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ

АНГЛИЯ–АМЕРИКА ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ – Англияда, шунингдек, (муайян даражада соф кўринишда) АҚШ, Австралия, Ирландия, Канадада ва Англиянинг бошқа собиқ мустамлакаларида амалда бўлган ҳозирги даврнинг асосий ҳуқуқий тизимларидан бири. Инглиз ҳуқуқи континентал Европадан алоҳида ривожланган, Рим ҳуқуқи рецепцияси унга дахл этмаган. Англия норманнлар томонидан истило қилинган 1066 й. инглиз ҳуқуқи вужудга келган тарихий сана ҳисобланади. Бунгача партикуляр, яъни соф маҳаллий хусусиятга эга англосаксон ҳуқуқи мавжуд бўлган. Инглиз – америка ҳуқуқий тизими континентал (роман – герман) ҳуқуқий тизимидан анча фарқ қилади. Инглиз – ... Батафсил »

БАХТСИЗ ҲОДИСА

БАХТСИЗ ҲОДИСА – судга мурожаат қилиб, ҳал қилиш имконияти бўлмаса ва бу тегишли ҳужжат б-н тасдиқланса, суд Б.ҳ. фактини белгилашга ҳақли. Суд Б.ҳ. фактини белгилаш ҳақида аризани қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганида қабул қилиши лозим: Б.ҳ. ҳужжат б-н расмийлаштирилмаган ва ҳозирги вақтда бундай ҳужжатни тузиш имконияти бўлмаса; Б.ҳ. ҳақида ҳужжат тузилган, лекин аризачи томонидан у йўқотилган ва уни маъмурий тартибда тиклаш мумкин бўлмаса; уни тузишда хатоликка ёки уни исботловчи кучидан маҳрум қилувчи ноаниқликка йўл қўйилган бўлса ва буни тегишли орган ... Батафсил »

АНАТОМИК БЕЛГИЛАР

АНАТОМИК БЕЛГИЛАР – одамнинг ташқи қиёфа белгиларининг бир гуруҳини ташкил килувчи туғма ўзига хос белгилар йиғиндиси. Бу гуруҳдаги белгилар «статик» белгилар ҳам дейилади. Бу белгилар инсоннинг боши, умумий гавда тузилиши ва бошқа қисмлардаги турғун белгилари бўлиб, умумўлчов шакллари бўйича ўрганилади. Ташқи қиёфа белгилари маълум тизимда тасвирланиб, инсоннинг «оғзаки портрети» тузилади ва асосан тергов, тезкор қидирув фаолиятида бедарак йўқолган ва жиноий жавобгарликдан қочиб яшириниб юрган шахсларни қидиришда, шунингдек, шахси номаълум мурдаларни аниқлаш учун тегишли ҳужжатлар орқали текширишда қўлланилади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

Юқорига