Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 03.11.2015

ЕНГИЛ ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИШ

ЕНГИЛ ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИШ – МЖКнинг 52-м.га биноан, эҳтиётсизлик орқасида е.т.ж.е. – энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қасддан е.т.ж.е., бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, – энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Эҳтиётсизлик орқасида е.т.ж.е. қуйидаги ҳолларда содир бўлади: а) ҳаракат эҳтиётсизлик б-н содир этилганлиги ва жабрланувчининг соғлиғига зарар етказганлиги, буни ҳуқуқбузар ... Батафсил »

ЕНГИБ БЎЛМАС КУЧ

ЕНГИБ БЎЛМАС КУЧ – фуқаролик ҳуқуқида шартнома талабларининг бажармаслигига олиб келадиган фавқулодда ва муқаррар холларнинг вужудга келиши. ФКнинг 333-м.га мувофиқ, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс–мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

ЁЛЛАНУВЧИ

ЁЛЛАНУВЧИ – қуролли тўқнашувда жанг қилиш учун ҳарбий ҳаракатлар жойида ёки чет элдан махсус ёлланган, мазкур тарафнинг қуролли кучлари шахсий таркибига кирувчи шундай даража ва вазифадаги комбатант (ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашувчиники)дан анча ортиқ ҳақ ваъда қилиниб шахсий наф олиш истагида бўлган шахс сифатида тўқнашувчи тарафларнинг фуқароси бўлмаган, тўқнашувчи тараф назорат қилаётган ҳудудда доимий яшамайдиган; тўқнашувчи тарафнинг қуролли кучлари шахсий таркибига кирмайдиган, давлат томонидан юборилмаган, унинг қуролли кучлари таркибига кирувчи шахс саналмайдиган шахс. 1976 й. 30 ноя.да №31/34–резолюциясида БМТ яна бир ... Батафсил »

ЁЛЛАНИШ

ЁЛЛАНИШ – тўқнашувчи (урушувчи) мамлакат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи тараф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамайдиган ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни бажариш учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахснинг чет давлат ҳудудида ёки тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши. БМТ Бош Ассамблеяси Котибияти, Хавфсизлик Кенгаши қиёфасидаги жаҳон ҳамжамияти бир неча бор ёлланиш амалиётини қоралаб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилган. 1961 й. 24 ноя.даги БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида БМТ назорати остида бўлмайдиган барча чет ... Батафсил »

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ – ёзма ёки оғзаки равишда бевосита айбдор ёки бошқа шахс томонидан содир этилган, тамом бўлган жиноят ҳақидаги ёки жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёхуд тажовуз ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабар бериш. Ёлғон хабар берган шахс ўзи маълум қилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини яхши билиши лозим. Айбдор хабар қилинган ахборотни баҳолашда ҳақиқатдан ҳам адашган бўлса, уни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Ё.х.б. одил судловни тўғри юритишга путур етказиши, тергов органлари ёки суд фаолиятини нотўғри йўлга солиб, ишнинг чигаллаштириб юборилишига сабаб бўлиши мумкин. ... Батафсил »

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ – судда ёхуд суриштирув ёки дастлабки тергов даврида гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув беришида ифодаланади. Ё.г.б. сабаблари, мақсади аниқланмоғи ва жиноят тарзида ЖК 238-м. билан таъқиб қилиниши лозим. (муал. – С.Рахмонова) Батафсил »

ЁЙСИМОН НАҚШ

ЁЙСИМОН НАҚШ – ёйсимон нақшларда, папилляр чизиқлар бир томондан бошланиб марказ қисмида ёй (арча) шаклини ҳосил қилиб бошқа ён томонга давом этиб якунланади. Бу нақшларда дельта учрамайди. Ёйсимон нақш бошқа нақшларга нисбатан анча содда бўлиб, ўрта ҳисобда нақшларнинг 5% ташкил этади. Батафсил »

ЁЗУВЛАРНИ ЎЧИРИШ

ЁЗУВЛАРНИ ЎЧИРИШ – ёзувнинг айрим қисмларини бирор предмет (ўчирғич, ўткир кесувчи асбоб) б-н йўқотиб–ўчириб, ўрнига бошқа жиноий мақсадга мувофиқ ёзув киритиш. Бу турдаги қалбакилаштиришни аниқлаш ҳужжатни турли ёруғлик шароитида кўздан кечириш б-н ва оптик асбоблар ёрдамида текширилади. Қалбакилаштириш фактини аниқлаш б-н бир қаторда, қўшимча киритилган ёзувлар ким томонидан бажарилганлиги хатшунослик текшируви ёрдамида аниқланади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

ЁЗМА ДАЛИЛЛАР

ЁЗМА ДАЛИЛЛАР – жиноят, фуқаролик ва хўжалик низолари бўйича далил сифатида ишлатилувчи ёзма манбалар, шахсий хусусиятдаги ёзишмалар, у ёки бу ҳолатларга тааллуқли маълумотлар кайд этилган ҳужжатлар. Ёзма далиллар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади. Ёзма далиллар бажарилишига кўра қўлда ёзилган, полиграфия маҳсулоти, компьютерларда бажарилган бўлиши мумкин. Шу б-н бирга ёзма далилларнинг асл нусхаси ёки кўчирмаси ҳам бўлади. Ёзма далил тақдим этувчи шахс далил б-н иш учун аҳамиятли бўлган қандай ... Батафсил »

ЁЗМА БИТИМЛАР

ЁЗМА БИТИМЛАР – битимнинг бир шакли бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари. Ё.б. оддий ёки нотариал тасдиқланган шаклда тузилади. ФКнинг 105-м.га асосан, битимлар шунингдек, оғзаки шаклда ҳам тузилади. Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган битимлар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда тузилган битимни, агар ииш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. Агар қонун ҳужжатларига ёки иштирокчилардан бирининг талабларига ... Батафсил »

Юқорига