ЕР МОНИТОРИНГИНИНГ МЕТОДЛАРИ – ер муносабати қатнашчиларининг ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни кузатиб боришни амалга ошириш усуллари. Ер мониторингини олиб бориш космик аппаратлардан маълумотлар олиш, самолёт, вертолёт ва анъанавий ердан туриб кузатиш усуллари орқали олиб борилиши мумкин. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЕР МОНИТОРИНГИ ТУРЛАРИ
ЕР МОНИТОРИНГИ ТУРЛАРИ – ер мониторингини олиб боришнинг вақти ва унинг қайтарилиш муддатига қараб қуйидаги турларга ажратилади: таянч – бошланғич мониторинг, муддат (давр)ли – таянч мониторингдан сўнг бир й. ёки маълум бир муддатларда мониторинглаш; тезкор (оператив) – маълум бир муддати бўлмаган ва шароитга қараб олиб бориладиган мо–ниторинг. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ
ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ – махсус ваколатли давлат органларининг доимий кузатувида бўлган ер фонди ва унинг элементлари. Ер фонди элементларига: қишлоқ хўжалик экинлари майдони; ер участкалари; ер унумдорлигининг ўзгаришига сабаб бўлувчи жараёнлар (эрозия, дефиляция, шўрланиш, ботқоқланиш, захланиш, ифлосланиш, дегумификация ва б. табиий–техноген жараёнлар ва ҳодисалар); аҳоли яшаш жойлари, нефть ва газ конларининг объектлари, тозалагич иншоотлари, сув омборлари, ахлат ташлайдиган жойлар, ёқилғи–мойлаш омборлари, ўғит сақланадиган омборхоналар, автомашиналарнинг турар жойлари, саноат ва радиоактив чиқитларини кўмиш жойлари ва б. саноат объектларининг ерлари. (муал. – ... Батафсил »
ЕР МОНИТОРИНГИ
ЕР МОНИТОРИНГИ – (лотинча monitor – кузатиш, назоратлаш, бошқариш). Ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизими (ЕКнинг 14-м.). Ер м.ни олиб бориш ер мониторингига оид меъёрий ҳужжатлар асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ер мониторинги ёрдамида ер ресурсларининг маълум бир даврдаги ҳолати ва унинг ўзгариши, ер назорати ва экспертизасини қаерларда тезкор ... Батафсил »
ЕР КОДЕКСИ
ЕР КОДЕКСИ – ЎзР Олий Мажлисининг 1998 й. 30 апр.даги 1–чақириқ IX сессиясида қабул қилинган қонунлар мажмуаси. Унинг асосий вазифалари – ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат ... Батафсил »
ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ
ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ – ер кадастри тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ифода қилишнинг қоғоз ва пластиклар ёки электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида маълум бир масштабларда ифода этилиши. Хариталар республика, вилоятлар ва туманлар бўйича, планлар аҳоли яшаш жойлари ва ер участкалари бўйича тузилади. Улар ер кадастрининг географик ҳужжатлар тоифасига кириб, ер фонди тоифалари ва ер учаткаси кадастрига тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ва ўзгартиришлар киритиб борилади. Харита ва планларда ер фонди тоифалари ҳамда ер участкаларининг жойлашган ўрни, майдонлари, чегаралари, баҳолаш ... Батафсил »
ЁПИҚ ХАЛҚАРО ШАРТНОМА
ЁПИҚ ХАЛҚАРО ШАРТНОМА – ўз қоидаларига биноан, қатнашчилар доирасини баьзи мезонлар б-н чегараловчи шартнома. (муал. – Н.Жавлиев) Батафсил »
ЁПИҚ МАЪМУРИЙ–ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР
ЁПИҚ МАЪМУРИЙ–ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР – фуқароларнинг махсус шароитда яшашини ўз ичига олувчи, давлат сирини сақлаш ва хавфсиз фаолият кўрсатишнинг алоҳида тартиби, улар учун зарур ҳарбий ва б. объектлар, радиоактив ва б. материалларни қайта ишлаш, оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилиши, тайёрланиши, сақланиши ва утилизацияси бўйича ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш органларига эга бўлган ҳудудий ташкилотлар. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ – акциялари фақат ўзининг муассислари орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланадиган акциядорлар жамияти ёпиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. Бундай жамият ўзи чиқарадиган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёки уларни сотиб олиш учун чекланмаган доирадаги шахсларга бошқача тарзда тавсия этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлар жамияти иштирокчиларининг сони қонун б-н белгилаб қўйилган миқдордан ошмаслиги керак. Бу сон белгиланган миқдордан ошиб кетган ҳолда у бир й. ичида очиқ акциядорлар жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тамом бўлганидан кейин эса, агар акциядорлар ... Батафсил »
ЁНДИРУВЧИ ПИСТОН
ЁНДИРУВЧИ ПИСТОН – ургич урилиши натижасида ёниб, патрон порох зарядининг ёнишига сабаб бўлувчи, патроннинг орқа қисмида жойлашган, мис қобиққа босиб жойлаштирилган ёнувчи таркибли мослама, патроннинг асосий қисмларидан бири. Ёндирувчи пистоннинг икки тури маълум: сандони ичкарида жойлашган, мас., қоғоз гильзалар учун мўлжалланган жевело пистони ва сандонсиз, яъни тубида ёндирувчи таркиби бўлган металл қалпоқча шаклидаги центрабой пистони. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »