Yangi hujjatlar

Ягона порталда васийлик ва ҳомийликни белгилаш учун онлайн ариза бериш имконияти пайдо бўлди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (http://my.gov.uz) муомалага лаёқатсиз шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш учун аризани онлайн тарзда тақдим этиш бўйича янги тўлиқ автоматлаштирилган хизмат жорий этилди. Бу ҳақида Ягона порталда хабар берилган.

Ҳозирча ушбу хизмат фақат Тошкент вилоятида яшовчи фойдаланувчилар учун мавжуд бўлиб кейинчалик ушбу хизматни бутун республика миқёсида жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ягона порталда хабар берилишича, ариза ариза берувчининг яшаш жойидаги туман ҳокими номига тегишли ҳужжатлар (аниқроғи тегишли ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхалари) билан бирга онлайн тарзда юборилади.

vasiylik-yagona-portal

Ягона порталдан скриншот

Ушбу хизматдан ID.UZ тизимида PassportID мақоми билан рўйхатдан ўтган, ёки электрон рақамли имзога эга бўлган шахслар фойдалана оладилар.

Фойдаланувчилар ариза бўйича қабул қилинган ҳоким қарорини электрон шаклда олиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтаман, My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) 2013 йилнинг 1 июль куни ишга туширилган бўлиб, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда, Ягона порталга жами 3922 та мурожаат келиб тушгани қайд этилганди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига