Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ЕР СЕРВИТУТИ

ЕР СЕРВИТУТИ – ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш, қўшни, чегарадош бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи. Сервитутни ер мулкдори, фойдаланувчиси ёки ижарачи эгалигида бўлган ер участкаларидан пиёда ўтиш, электр, алоқа линиялари ўтказиш, сув олиб ўтиш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланишдан иборат. Сервитут қонунда кўрсатилишича, қуйидаги мақсадларда белгиланади: 1) ер участкасидан пиёда ва транспортда ўтиш. 2) ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш. 3) ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, мухандислик ва ... Батафсил »

ЕР НАЗОРАТИ

ЕР НАЗОРАТИ – ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ер қонун ҳужжатлари нормаларидаги талабларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатланган идоралар ва шахслар ер муносабатлари субъектлари томонидан бажарилишини текшириш. Давлат ер н. – давлатнинг маҳаллий ҳокимият ва махсус ваколатли органларининг ер муносабати қатнашчиларининг ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир фаолиятларини текшириш. Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан 1999 й.да давлат ер назорати 3258 субъектлар фаолияти юзасидан 47240 гектар майдонда олиб борилди. Ушбу назорат натижасида ер қонунчилиги ... Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИНИНГ МЕТОДЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИНИНГ МЕТОДЛАРИ – ер муносабати қатнашчиларининг ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни кузатиб боришни амалга ошириш усуллари. Ер мониторингини олиб бориш космик аппаратлардан маълумотлар олиш, самолёт, вертолёт ва анъанавий ердан туриб кузатиш усуллари орқали олиб борилиши мумкин. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИ ТУРЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИ ТУРЛАРИ – ер мониторингини олиб боришнинг вақти ва унинг қайтарилиш муддатига қараб қуйидаги турларга ажратилади: таянч – бошланғич мониторинг, муддат (давр)ли – таянч мониторингдан сўнг бир й. ёки маълум бир муддатларда мониторинглаш; тезкор (оператив) – маълум бир муддати бўлмаган ва шароитга қараб олиб бориладиган мо–ниторинг. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ

ЕР МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ – махсус ваколатли давлат органларининг доимий кузатувида бўлган ер фонди ва унинг элементлари. Ер фонди элементларига: қишлоқ хўжалик экинлари майдони; ер участкалари; ер унумдорлигининг ўзгаришига сабаб бўлувчи жараёнлар (эрозия, дефиляция, шўрланиш, ботқоқланиш, захланиш, ифлосланиш, дегумификация ва б. табиий–техноген жараёнлар ва ҳодисалар); аҳоли яшаш жойлари, нефть ва газ конларининг объектлари, тозалагич иншоотлари, сув омборлари, ахлат ташлайдиган жойлар, ёқилғи–мойлаш омборлари, ўғит сақланадиган омборхоналар, автомашиналарнинг турар жойлари, саноат ва радиоактив чиқитларини кўмиш жойлари ва б. саноат объектларининг ерлари. (муал. – ... Батафсил »

ЕР МОНИТОРИНГИ

ЕР МОНИТОРИНГИ – (лотинча monitor – кузатиш, назоратлаш, бошқариш). Ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизими (ЕКнинг 14-м.). Ер м.ни олиб бориш ер мониторингига оид меъёрий ҳужжатлар асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ер мониторинги ёрдамида ер ресурсларининг маълум бир даврдаги ҳолати ва унинг ўзгариши, ер назорати ва экспертизасини қаерларда тезкор ... Батафсил »

ЕР КОДЕКСИ

ЕР КОДЕКСИ – ЎзР Олий Мажлисининг 1998 й. 30 апр.даги 1–чақириқ IX сессиясида қабул қилинган қонунлар мажмуаси. Унинг асосий вазифалари – ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат ... Батафсил »

ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ

ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ – ер кадастри тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ифода қилишнинг қоғоз ва пластиклар ёки электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида маълум бир масштабларда ифода этилиши. Хариталар республика, вилоятлар ва туманлар бўйича, планлар аҳоли яшаш жойлари ва ер участкалари бўйича тузилади. Улар ер кадастрининг географик ҳужжатлар тоифасига кириб, ер фонди тоифалари ва ер учаткаси кадастрига тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ва ўзгартиришлар киритиб борилади. Харита ва планларда ер фонди тоифалари ҳамда ер участкаларининг жойлашган ўрни, майдонлари, чегаралари, баҳолаш ... Батафсил »

ЁПИҚ ХАЛҚАРО ШАРТНОМА

ЁПИҚ ХАЛҚАРО ШАРТНОМА – ўз қоидаларига биноан, қатнашчилар доирасини баьзи мезонлар б-н чегараловчи шартнома. (муал. – Н.Жавлиев) Батафсил »

ЁПИҚ МАЪМУРИЙ–ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР

ЁПИҚ МАЪМУРИЙ–ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР – фуқароларнинг махсус шароитда яшашини ўз ичига олувчи, давлат сирини сақлаш ва хавфсиз фаолият кўрсатишнинг алоҳида тартиби, улар учун зарур ҳарбий ва б. объектлар, радиоактив ва б. материалларни қайта ишлаш, оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилиши, тайёрланиши, сақланиши ва утилизацияси бўйича ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш органларига эга бўлган ҳудудий ташкилотлар. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

Юқорига