№ Ник номи Жами очко Аниқ ҳисоб Ютуқ сони Дуранг сони Тўплар нисбати 1 razzoq 51 4 26 3 18 2 Jafar 49 9 26 1 13 3 Ibrahimovich 49 3 26 4 16 4 SerLiV 48 10 27 1 10 5 Runiman 48 8 27 0 13 6 Regar 48 7 27 2 12 7 INTERISTA 48 6 27 3 12 8 ELDARADO 48 5 26 2 15 9 Medic 48 5 26 3 14 10 zimistoniy 48 ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев
Тошкент давлат юридик университети магистратурасида янги мутахассисликлар очилди
Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Ушбу йилда магистратура квотаси ўтган йилгидан 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) камайтирилган. Шунингдек, бир қатор олий таълим муассасаларида магистратура ихтисосликлари ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетида магистратура мутахассисликлари тубдан ислоҳ қилиниб, уларнинг сони ... Батафсил »
Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ жадвал)
Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик муштарийлар қайси ОТМга нечта квота ажратилганлигига қизиқишларини ҳисобга олиб, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Олдин айтганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг ... Батафсил »
2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар таққосласак, бу йилги квота ўтган йилгига қараганда 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) кўпдир. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 ... Батафсил »
Жиззах политехника институти маъмурияти институт қачон ташкил қилинганлигини билмайдими?
Аввалроқ, сайтим орқали Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Жиззах политехника институтида янги факультет очилганлиги тўғрисида хабар берган эдим. Кези келганда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу хабарни тайёрлаш чоғида қизиқ ҳолатга дуч келдим. Хабарга қўшимча маълумотлар олиш мақсадида Жиззах политехника институтининг расмий веб-сайтига (http://www.djizpi.uz/) ташриф буюрдим. Гап шундаки, сайтнинг бош саҳифасида институт ташкил этилган сана ҳақида маълумот турибди. Унда қуйидагича ёзилган: O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1992 yil 11-martdagi qaroriga asosan Jizzax politexnika instituti tashkil etildi. Имловий хатолар ҳақида ҳам майли, индамадим. Лекин ... Батафсил »
Жиззах политехника институтида янги факультет очилди
2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Унга кўра, Жиззах махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Жиззах политехника институтининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди ҳамда янги “Бинолар ва муҳандислик иншоотлари инжинеринги” факультети ташкил этилиши белгиланди. Эслатиб ўтаман, бунгача институтда иккита факультет ... Батафсил »
ЖЧ-2014 Викторинаси: Дастлабки 4 та гуруҳ ўйинларидан кейинги рейтинг жадвали
№ Ник номи Жами очко Аниқ ҳисоб Ютуқ сони Дуранг сони Тўплар нисбати 1 Regar 41 7 21 2 11 2 razzoq 40 4 21 2 13 3 IkromRM 39 6 22 0 11 4 fanur 39 5 21 2 11 5 Isaev 39 5 20 1 11 6 SerLiV 38 8 22 0 8 7 Jafar 38 7 20 0 11 8 El-Barsa 38 6 20 3 9 9 Furino 38 6 19 0 13 10 YERTEPARLAR 38 ... Батафсил »
Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали учун қабул квоталари тасдиқланди
2014 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2014/2015 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 135 киши қабул қилиш режалаштирилган. Улар қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланади: “Геологик разведка технологияси” — 25 киши; “Нефть ва газ қудуқларини ковлаш” — 25 киши; “Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш” — 25 киши; “Газ қазиб олиш, газ конденсати ... Батафсил »
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди
2014 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган. 2014 йил муборак Рамазон ойининг ... Батафсил »
Ўзбекистон билан Испания ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида халқаро шартнома тасдиқланди
2014 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2013 йил 5 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган Битимни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорга имзо чекди. Халқаро шартномада Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан ... Батафсил »