Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Kun.uz хабар бермоқда. Мажит Каримов Ислом Каримов номини олган Тошкент давлат техника университети ректори, 2016 йилдан – бош вазир ўринбосари, кейин эса Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Таъкидлаш жоизки, М.Каримов ушбу лавозимда Тест марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнини эгаллаган. Батафсил »
Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев
Дипломи имтиҳонсиз нострификация бўладиган хорижий олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги қарорига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилган эди. Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилиши белгиланди. Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан шундай ОТМлар рўйхати тасдиқланди. Қўшма қарорда учта халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди. Булар: ... Батафсил »
Жорий йилда ОТМларга қабул бўйича қандай ўзгаришлар бор?
2017 йилдаги қабул комиссиялари иш бошлашига ҳам оз фурсатлар қолди. 2017 йил 5 май куни Президент қарори билан қабул квоталари тасдиқлангани жорий йилги қабул мавсумини расман очиб берди, деб бемалол айтиш мумкин. Мазкур қарор асосида бир қанча янгиликлар ва ўзгаришлар киритилди. Сизларга ушбу янгиликлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчиман: Квоталар 8 минг 409 тага кўпайган ва жами 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади; Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида махсус сиртқи бўлим очилди. Ўз навбатида Тошкент ... Батафсил »
Тиббиёт олийгоҳларининг ҳудудлар бўйича тақсимланган мақсадли қабул квоталари ҳақида маълумот
2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чеккани ҳақида хабар бергандим. Мазкур қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталарни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг умумий белгиланган параметрлари доирасида ажратиш бўйича таклифи қабул қилинди. Қуйида ... Батафсил »
2017 йилда қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)
2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2017/2018 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган. Шунингдек, қарорда: магистрларни 5000 нафар, ... Батафсил »
2017/2018 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. Квоталар кўпайди, бошқа ўзгаришлар ҳам бор
2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2017/2018 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган. Олий таълим муассасалари магистратурасига 5 ... Батафсил »
8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди
2017 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди. Қарорга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ... Батафсил »
Юридик таълим тизимида катта ўзгариш бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 апрель куни Тошкент давлат юридик университет фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид ПҚ-2932-сонли қарорга имзо чекди. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон миллий таълим тизимида ҳали янгилик бўлган кўплаб қувонарли ўзгаришлар бошлаб берилганини таъкидлаш жоиз. Хусусан, булар қуйидагилар: 1) аввало ТДЮУга университет битирувчилари учун, ўқув режалари ва дастурлари учун талабларни ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқи берилди. Бу дегани энди ТДЮУ амалда ўқув жараёнини Олий таълим вазирлигидан мустақил равишда белгилай олади; 2) ТДЮУга ... Батафсил »
20 март (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?
2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланганидек, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »
20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди
2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »