Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Мустақиллик байрами муносабати билан якшанба дам олиш куни жума кунга кўчирилди

2016 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилди; 2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш ... Батафсил »

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2016 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони»унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »

1 октябрдан иш ҳақлари 15%га кўтарилади

2016 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига 149 ... Батафсил »

1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари оширилди

2016/2017 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда ўртача 15%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган, дея хабар бермоқда Kun нашри. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавр босқичида ... Батафсил »

Uztest.uz сайтидаги танловда қатнашинг ва iPhone 6 ғолибига айланинг

Абитуриентмисиз? Ёки абитуриентлик даврини ёдга олмоқчимисиз? Унда қуйидаги танловда иштирок этинг ҳамда iPhone 6 мобил телефони ғолибига айланинг. Юртимиздаги олий таълим муассасаларида 1 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари арафасида UzTest.uz сайти ажойиб танлов эълон қилади. Танлов 20 июлдан 30 июлгача давом этади. Танловда қатнашиш шартлари жуда оддий: 1. Facebookдаги UzTest саҳифасига Like босинг (https://www.facebook.com/uztest.uz/) ёки Одноклассникидаги UzTest гуруҳида қўйилган танлов ҳақидаги постга Класс босинг (https://ok.ru/uztest.uz/topic/65552647323876); 2. Танлов ҳақидаги постни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифангизда улашинг (share, поделиться); 3. Uztest.uz сайтида ... Батафсил »

Uztest.uz сайтидан абитуриентлар учун энг фойдали маслаҳатлар

Саноқли ойлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Айни пайтларда эса аксарият абитуриентлар билим олиш, мактаб ва коллежларда эгаллаган билимларини такрорлашга қаттиқ киришган. Кимдир репетитор ёллаб, машғулотларга қатнаётган бўлса, кимдир мустақил шуғулланмоқда. Uztest.uz сайти абитуриентларга имтиҳонга тайёргарлик бўйича бир қатор фойдали тавсияларни ишлаб чиқди. Уларга риоя қилиш тайёргарлик, билимларни синовдан ўтказиш ва имтиҳонларни муваффақиятли топширишга ёрдам беради. Демак, бўлғуси талабалар эътибор қаратиши лозим бўлган тавсиялар қуйидагилардан иборат. Вақтингиздан унумли фойдаланинг Айрим абитуриентлар имтиҳон бошланишига бир кун қолганда: “Қанийди ... Батафсил »

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2016/2017 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган. Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган ... Батафсил »

Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун энг керакли маълумотлар эълон қилинди

Давлат тест марказининг сайтида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2016 йил 20 июндаги 2-сон баёни ва унинг иловалари эълон қилинди. Мазкур иловаларда жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар учун қимматли маълумотлар ўрин эгаллаган. Улар билан бирма-бир таништириб ўтамиз:   Таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл ... Батафсил »

Кейинги йилдан ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади

2016 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш 15 июндан 15 июлгача бўлиб ўтиши белгиланди. Давлат консерваториясида эса қабул комиссияси 15 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади. Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 5 июлгача ўтказилади. Бунгача тест синовлари 10 ... Батафсил »

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2016 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2016/2017 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2016 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон ... Батафсил »

Юқорига