Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар муҳокама қилинди

2014 йил 29 март куни пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида партиянинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, партия депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермерлар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Мажлис иштирокчилари ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатлик бирлашмаларининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини ... Батафсил »

Нима учун 1 апрелга қадар жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилиши лозим?

2014 йил 1 апрель – фуқаролар учун 2013 йилги жами даромадлари тўғрисидаги декларацияларни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш муддатининг охирги куни, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2013 йилги: – мулкий даромадлари, шунингдек фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса); – асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф ... Батафсил »

Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »

Президент қарори билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси қайта тасдиқланди

2014 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда таъкидланишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ... Батафсил »

Оралиқ ва якуний назорат саволлари (барча курслар)

Назорат турлари бўйича саволлар, казусларни юклаб олиш   2-СЕМЕСТР Якуний назорат учун саволлар (2-КУРС) юклаб олиш Якуний назорат учун саволлар (3-КУРС) юклаб олиш Оралиқ назорат учун казуслар (2-КУРС) 1-казусни юклаб олиш 2-казусни юклаб олиш Оралиқ назорат учун казуслар (3-КУРС) 1-казусни юклаб олиш 2-казусни юклаб олиш Якуний назорат учун саволлар (4-КУРС) юклаб олиш Оралиқ назорат учун саволлар (4-КУРС) юклаб олиш   1-СЕМЕСТР Оралиқ назорат учун казуслар. (3-курс) юклаб олиш Якуний назорат учун саволлар (3-курс юклаб олиш Батафсил »

Магистрантлар диққатига

Мазкур саҳифада ТДЮУ 5А240104 “Жиноят ҳуқуқи; жиноят процесси” йўналиши 2-курс магистрантларига таалуқли маълумотни олишингиз мумкин. Pdf форматда юклаб олиш ТДЮУ 5А240104 “Жиноят ҳуқуқи; жиноят процесси” йўналиши 2-курс магистрантлар («Жиноят-процессуал ҳуқуқи» кафедрасига бириктирилган) белгиланган ички ва ташки тақризчилар рўйхати ТДЮУ 5А240104 “Жиноят ҳуқуқи; жиноят процесси” йўналиши 2-курс магистрантлар дастлабки ҳимоя куни ва тақризчилар руйхати Батафсил »

Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

19 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрами тантаналари бўлиб ўтди. Мазкур байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этиб, халқимизни баҳор, янгиланиш ва яшариш рамзи – Наврўз байрами билан муборакбод этди. Табрик сўзининг матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи Азиз юртдошларим, қадрдонларим! Муҳтарам меҳмонлар! Биз Ватанимиз ва эл-юртимизнинг тарихий сана ва айёмларига бағишланган байрамларни катта тайёргарлик ва хурсандчилик билан ўтказамиз. Лекин, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин: айни ... Батафсил »

“Баркамол авлод” спорт ўйинлари учун жорий йилда 14 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилади

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшларнинг интеллектуал, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида қатор вазифалар белгилаб берилган. Аввал хабар қилганимдек, Давлат дастури 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида тасдиқланганди. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР: “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинади “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг расмий матни эълон қилинди Ўзбекистонда ... Батафсил »

Ўзбек Халқ эртаклари асосида бадиий фильм яратиш учун 1 ярим миллиард сўм ажратилади

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, дастурни амалга оширишда 2014 йилга режалаштирилган жами харажатлар миқдори 4 509,2 млрд сўм ва эквивалентда 302,9 млн долларни ташкил қилмоқда. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР: “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинади “Соғлом бола йили” ... Батафсил »

Хорижга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати тасдиқланди

2014 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Мазкур Қарор мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарларининг самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва давлат сирлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлардан хабардор мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиши белгиланган тартибда махсус келишувга асосан ... Батафсил »

Юқорига