Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшларнинг интеллектуал, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида қатор вазифалар белгилаб берилган. Аввал хабар қилганимдек, Давлат дастури 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида тасдиқланганди.
“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР:Жорий йилда Наманган вилоятида ўтказилиши режалаштирилган “Баркамол авлод” спорт ўйинлари ҳам Давлат дастури доирасига киритилган бўлиб, мазкур спорт ўйинларини ўтказиш учун 14 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтаман, “Баркамол авлод” спорт ўйинлари академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида 2001 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Илк Республика финал босқичи Жиззах вилоятида ўтказилган. 2004 йилдан бошлаб ушбу спорт мусобақасининг Республика финал босқичлари уч йилда бир марта ўтказилиб келинмоқда.
Қуйида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари ўтказилган ҳамда ўтказилиши режалаштирилган ҳудудлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
2001 – Жиззах
2003 – Андижон
2005 – Тошкент
2008 – Қорақалпоғистон
2011 – Сурхондарё
2014 – Наманган
2017 – Жиззах
2020 – Қашқадарё
2023 – Сирдарё
Маълумот учун:
Ўзбекистон ўқувчи ва талаба ёшларининг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг республика финал босқичларини ўтказиш режаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги ҳамда 2009 йил 29 июндаги Қарорлари асосида тасдиқланган.
“Умид ниҳоллари” | “Универсиада” |
2002 – Фарғона 2003 – Хоразм 2006 – Қашқадарё 2009 – Сирдарё 2012 – Навоий 2015 – Хоразм 2018 – Тошкент 2021 – Қорақалпоғистон 2024 – Сурхондарё |
2000 – Наманган 2002 – Бухоро 2004 – Самарқанд 2007 – Тошкент 2010 – Андижон 2013 – Бухоро 2016 – Фарғона 2019 – Самарқанд 2022 – Тошкент 2025 – Андижон |