2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 ... Батафсил »
Рукн архиви: Abituriyent-2015
Feed Subscription2015 йилги тест синовларида қайси фанга неча балл берилиши эълон қилинди
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 27 июндаги 1-сон баёни асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар ҳақида гапирадиган бўлсак, энг аввало барча йўналишларга инглиз тили фани қўшилиши ёхуд 3-блок она ... Батафсил »
ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди
Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. Кеча ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар ... Батафсил »
Магистратура йўналишларига бугундан ҳужжат қабул қилиш бошланди
2015 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) 2015/2016 ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза; олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма ... Батафсил »
Қайси ОТМ нечта магистр қабул қилади?
Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратура квоталарида ўтган йилгига қараганда умумий ўзгариш кузатилмаган. Бироқ ОТМлар кесимида олиб қараганда, ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, 21 та ОТМда квоталар сони камайган, 17 та ОТМда кўпайган, 27 тасида эса ўзгаришсиз қолган. Энг катта ўзгаришлардан бири, бу Андижон тиббиёт институти магистратурасига қабул квотаси 22 нафарга, Тошкент тиббиёт академияси магистратураси 16 нафарга ... Батафсил »
Қайси ОТМларда янги йўналишлар очилди? (таҳлилий маълумот)
2015 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур қарор асосида республикамиздаги 76 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан) учун қабул квоталари тасдиқланганди. Бугун Сизларга жорий йилда қайси ОТМларнинг қабул режаларида (бакалавр босқичи бўйича) ўзгариш бўлганлиги ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман. ҚАНДАЙ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ? Энг аввало шуни таъкидлашни истар эдимки, Президент қарори асосида бакалавр босқичида бир қатор янги йўналишлар ташкил этилган. Хусусан, “Корпоратив ... Батафсил »
Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)
Аввалроқ 2015/2016 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик муштарийлар қайси ОТМга нечта квота ажратилганлигига қизиқишларини ҳисобга олиб, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Қабул квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди (бакалавр учун): Тошкент ахборот технологиялари университети (филиаллари билан) ... Батафсил »
2015/2016 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
2015 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланишича, акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тасдиқланганлиги муносабати билан бакалавр тайёрлашнинг 7 та янги йўналишлари жорий этилган. Шунингдек, қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2015/2016 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг ... Батафсил »
Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар учун фойдали маълумотлар
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда айрим имтиёзларга эга. Мазкур мақолада шундай имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун тегишли маълумотлар ... Батафсил »
Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш (восстановление) ҳақида батафсил
Ёз ойлари абитуриентлар учун нақадар қизғин бўлса, баъзи талабалар учун ҳам муҳим вақт ҳисобланади. Сабаби июль-август ойларида ОТМ қабул комиссиялари нафақат янги талабаларни ўқишга қабул қилиш билан, балки талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ҳамда талабалар сафидан четлатилган талабаларни қайта тиклаш (восстановление) жараёнлари билан ҳам машғул бўлишади. Бугунги кунда мазкур мавзуга алоқадор кўплаб саволлар юзага келаётганлиги сабабли ушбу масалага имкон қадар ойдинлик киритишга ёрдам берадиган мақолани эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдим. ҲУҚУҚИЙ АСОС Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ... Батафсил »