Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Б-ҳарфи

Feed Subscription

БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАР

БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАР – туғма ёки ҳаёт давомида олинган жароҳат, касаллик туфайли 16 ёшга етгунига қадар ногирон бўлиб қолган шахслар. Б.н. шахслар ТМЭК кўригидан ўтадилар ва ногиронлиги ўз тасдиғини топгач, уларга болаликдан ногиронлар учун тайинланган нафақа тайинланади. Болаликдан ногирон шахснинг соғайиб кетиши ва меҳнат қобилиятини қайта тикланиши ногиронликнинг бекор бўлишига олиб келади. Б.н. шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар. Б.н. шахслар ишлаганлари ва зарур меҳнат стажига эга бўлганлари тақдирда уларга умумий асосда ногиронлик пенсияси тайинланиши мумкин. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БОЛАЛАР ҲУҚУҚИ

  БОЛАЛАР ҲУҚУҚИ – инсон ҳуқуқларининг болаларга тааллуқлилиги. Бир қатор давлатларда болаларнинг ҳуқуқи баъзи жиҳатлари б-н тенглашмаганлигини эътиборга олган ҳолда, болаларни ўспиринлардан фарқлаш, оилавий ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида вужудга келган. Шунга асосан, 1959 й. Умумжаҳон болалар ҳуқуқи декларацияси, 1974 й. Фавқулодда ва уруш ҳолатларида аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича декларация, 1989 й. Бола ҳуқуқлари бўйича конвенция шу соҳадаги муҳим ҳужжатлардир. ЎзР ОКга биноан, болалар оилада яшаш, тарбияланиш, ота-онаси ва б. қариндошлар б-н кўришиб туриш, шунингдек, ҳимояга бўлган ҳуқуқи, ўз фикрини ... Батафсил »

БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР МЕҲНАТИ

БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР МЕҲНАТИ – мамлакатимизда болалар (14 ёшгача фуқаролар) меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, 14 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар фақат асосий машғулоти ўқишдан бўш пайтлардагина ишлашлари мумкин. Ўсмирлар (14–18 ёшлилар) меҳнатидан фойдаланиши тақиқланган ишлар, касблар, вазифалар рўйхати қонун ҳужжатлари б-н белгиланган. Уларга иш ҳақи қисқартирилмагани ҳолда қисқартирилган иш вақти, узайтирилган меҳнат таътили ва б. имтиёзлар берилади. Ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиши қоидаларини бузганлик учун қонунда жавобгарлик кўзда тутилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БОЛА ТУҒИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЕРИЛАДИГАН НАФАҚА

БОЛА ТУҒИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЕРИЛАДИГАН НАФАҚА – давлат ижтимоий суғуртаси йўли б-н бериладиган нафақаларнинг бир тури. Б.т.м.б.б.н. ишлаб турган оналарга ёки кундузги бўлимда таълим олаётган талаба оналарга бир марталик пул тўлови бўлиб, иш жойидан ёки ўқиш жойидан энг кам ойлик иш хақининг икки баробари миқдорида берилади. Бола туғиш муносабати б-н бериладиган нафақа (суюнчи пули)нинг тўланиши шартлари ва тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА

БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА – реал зарардан фарқли равишда мажбурият бузилиши натижасида кредитор ололмай қолган, лекин мажбурият ижро этилганда олиши мумкин бўлган фойда, даромад, мулкий манфаат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БОЖХОНА ҲУҚУҚИ

БОЖХОНА ҲУҚУҚИ – божхона ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий меъёрлар йиғиндиси. Мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида б.ҳ. мустақил ҳуқуқ. Б.ҳ. фан сифатида божхона ҳуқуқий муносабатлари, божхона режимларининг турли кўринишлари, божхона ҳуқуқий жавобгарлиги ва б. ҳақидаги билимларнинг йиғиндисини ифодалайди. Ниҳоят, б.ҳ. юридик ва баъзи иқтисодий олий ўқув юртларининг талабаларига ўқитиладиган ўқув фани, махсус курсдир. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БОЖХОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ

БОЖХОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ – бажарилиши ЎзР божхона органлари томонидан назорат қилинадиган, қонунчилик актлари ва халқаро шартномаларда назарда тутилган ЎзР божхона чегарасидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартибига, божхона назоратида, божхонада расмийлаштирув, божхона тўловларини тўлаш, божхона имтиёзлари учун ҳақ бериш ва улардан фойдаланиш қоидаларига тажовуз қилиш ёки қонунбузарликка олиб келувчи ҳар қандай кўринишдаги хатти-ҳаракат. Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра б.ҳ. интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БОЖХОНА ҲУЖЖАТЛАРИ

БОЖХОНА ҲУЖЖАТЛАРИ – божхона муассасаларининг мансабдор шахслари томонидан тегишли тартибда тузилган, тасдиқланган ва берилган ҳужжатлар, товар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан олиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ташкилот ва муассасаларнинг расмий ҳужжатлари: олиб кириш ва олиб чиқишга ижозатнома ва ҳ.к.. Улар қаторига товарларни транзит қилишда юборилган жойдаги божхона органига топширилиши керак бўлган товарларга тегишли ҳужжатлар ҳам киритилади. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БОЖХОНА ҲУДУДИ

БОЖХОНА ҲУДУДИ – давлатнинг божхона ҳуқуқи тўлиқ амал қиладиган ҳудуд. Одатда давлатнинг божхона ҳудуди унинг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари, улар устидаги фазони ўз ичига олувчи миллий ҳудудга мос тушади. Бироқ, миллий ҳудуднинг белгиланган қисмлари истисно қилиниши мумкин, мас.: эркин зоналар ёки қирғоқ чизиғи б-н денгиздаги давлат чегараси орасидаги сувлар. Миллий ҳудуднинг истисно қилинган қисмлари «божхона энклавлари» деб юритилади. Халқаро битимлар б-н давлатнинг б.ҳ. бошқа давлатнинг божхона энклавини ўз ичига олиши мумкин. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ – муайян давлатнинг божхона ҳудудини чекловчи шартли чизиқ: “Божхона чегараси – ЎзР божхона ҳудудининг чегараси”, б.ч. – ЎзР божхона қонунлари амал қиладиган макон чегараси. Б.ч. қўшни мамлакатларнинг божхона ҳудудини ажратиб туради, Ўзбекистоннинг божхона суверенитети амал қиладиган ҳудудни белгилаб беради. Божхона ҳуқуқида ташқи ва ички б.ч. тушунчалари фарқланади. Б.ч. сарҳадлари, шунингдек, эркин божхона зоналари ва эркин омборларнинг ҳудудлари ЎзРнинг б.ч. ҳисобланади. Ташқи б.ч. – қўшни давлатларнинг божхона ҳудудини ажратиб туради. Бу чегара одатда давлатнинг чегарасига мос келади (божхона анклавлари, ... Батафсил »

Юқорига