ГЕРБ (немисча – мерос) – бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва б.нинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
Рукн архиви: Г-ҳарфи
Feed SubscriptionГЕНОЦИД
ГЕНОЦИД – инсониятга қарши жиноят, миллат, элат, уруғ, қаб-ни тугатиш. Бирор–бир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни қириб ташлаш, шу гуруҳ аьзоларини ўлдириш, уларга оғир тан жароҳати етказиш ёки руҳий таъсир кўрсатиш, улар учун шу гуруҳ доирасида бола туғилишига йўл қўймасликка қаратилган турмуш шароитини атайлаб вужудга келтириш ва болаларни одамларнинг бир гуруҳидан бошқасига зўрлик б-н бериб юбориш йўли б-н тўла ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга ошириладиган ҳаракатларни содир этишдан иборат. Санаб ўтилган қилмишларни бажариш тўғрисида буйруқ бериш ҳам геноцид ... Батафсил »
ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР
ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР – Британия монархининг ҳамкорлик таркибига кирадиган бошқарувнинг монархия шакли сақланиб қолган давлатлардаги олий вакили. Британия қироли (қироличаси) томонидан ҳамкорлик таркибига кирувчи давлат ҳукумати шу давлат аҳолиси қаторидан кўрсатган тавсияси бўйича тайинланади. Г–г. ҳамкорлик таркибидаги мамлакатнинг давлат ҳокимияти тизимига бошчилик қилади ва анчагина катта ваколатларга эга бўлади: у расман шу давлатда ижро ҳокимияти бошлиғи, олий бош қўмондон ҳисобланади ва ҳ.. Аммо аслида ўз фаолиятида ҳамкорлик таркибидаги давлат ҳукумати қарорлари б-н чекланган бўлади. Г-г. Буюк Британия қироли сингари тегишли давлат парламентининг ... Батафсил »
ГАСТРОЛЁР ЖИНОЯТЧИЛАР
ГАСТРОЛЁР ЖИНОЯТЧИЛАР – криминалогияда тактика нуқтаи назаридан жиноятчиликни ўз турар жойларидан ташқарида содир этадиган ёхуд ўзларининг профессионал ҳаракатчанлиги туфайли узоқ жойга қатновчи ҳайдовчилар турли жойларда жиноят содир этадилар. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ
ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ – гаров шартномасида тарафлардан бири. Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Ашёнинг мулкдоpи ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ГАРОВ ҲУҚУҚИ
ГАРОВ ҲУҚУҚИ – бир шахснинг мажбуриятларни таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкка оид ҳуқуқини беришини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Ўзбекистонда Г.ҳ. гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса – нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Гаровга оид ҳуқуқий муносабатлар, жумладан: гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши, гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига кечиш, гаров б-н таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа ... Батафсил »
ГАРОВГА ОЛУВЧИ
ГАРОВГА ОЛУВЧИ – гаров шартномасида тарафлардан бири. Унга кўра, қарздор гаров б-н таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда, кредитор талабларини гаровга қўйилган мол-мулкдан қаноатлантиришга ҳақли бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ГАРОВГА ОЛИШ
ГАРОВГА ОЛИШ – 1979 й. БМТнинг Бош Ассамблеясида Г.о.га қарши кураш тўғрисидаги конвенция қабул қилинган. Шахсни ушлаб туриш, уни ўлдириш ёки оғир тан жароҳати етказиш, гаровга олинганларни тўлиқ ёки қисман озод қилиш шарти сифатида учинчи тарафни у ёки бу ҳаракатларини амалга ошириш ёхуд муайян ҳаракатлардан тийилишга мажбур қилиш жиноят ҳисобланади. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »
ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ
ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ – шахсни тутқунликка олиб, давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон–бир ҳаракат содир этиш ёки бирон–бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиб, гаров сифатида ушлаб турилган шахсни озод қилиш шартини қўйиш. Г.с.т.о. ЖК бўйича жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлардан ҳисобланади. Айбдор шахсни тутқунликка олиб, ўз талабларини қўяр экан, энг аввало, тутқунликка олинган шахсни, шунингдек, бошқа шахсларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдиради. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. ... Батафсил »
ГАРОВ СЕРТИФИКАТИ
ГАРОВ СЕРТИФИКАТИ – товарларни жўнатишда ёзиладиган ўтказиш векселига илова қилинадиган ҳужжат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »