«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фото танловини эълон қилади. Фото танлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида кўзда тутилган оналар ва болалар соғлигига эътибор бериш ҳамда эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги кунда эришаётган ютуқларини ва уларнинг соғлом турмуш тарзини ёритиб беришдан иборатдир. Танловда Ўзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин. ... Батафсил »
Рукн архиви: Ижтимоий-иқтисодий
Feed SubscriptionЛотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига «ц»ни билдирувчи ҳарфни киритиш ва «нг»ни битта ҳарф белгига айлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукамаллаштириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у «Оила даврасида» газетаси ўқувчиларига берган жавобларига айтиб ўтди, дея хабар қилмоқда “Daryo”. «Назаримда, бугунги кунда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янада мукаммаллаштириш давр талабига айланди. Амалдаги алифбога асосланган имло қоидаларимизни қайта ишлаб чиқиш муҳим ва айни кунда зарурий эҳтиёж ҳисобланади. Бу алифбодаги айрим зиддиятли ҳолатлар билан боғлиқ. Мисол учун, луғат бойлигимиздан ўрин олган журнал, ... Батафсил »
Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий сайтида берилган хабарга кўра, Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, 2016 йил 1 октябр кунидан метрополитен учун ҳам ойлик йўл чипталари амалга киритилади. Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябр кунидан сотувга чиқарилди. Метро учун ойлик йўл чипталари нархлари қуйидагича: – НМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм – ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм – ЎМ (ўқувчилар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм – АВМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) – 166 000 сўм Жамоат автобуслари учун ойлик йўл ... Батафсил »
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида қонун қабул қилинди
2016 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 33 моддадан иборат. Қонунда қуйидаги бир қатор тушунчаларга изоҳ бериб кетилган: ёшлар (ёш фуқаролар) ... Батафсил »
Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади
2016 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда ... Батафсил »
Мустақиллик байрами муносабати билан якшанба дам олиш куни жума кунга кўчирилди
2016 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилди; 2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш ... Батафсил »
Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди
2016 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони»унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »
1 октябрдан иш ҳақлари 15%га кўтарилади
2016 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига 149 ... Батафсил »
Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш асослари ва уни расмийлаштириш тартибига ўзгартиш киритилди
2016 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармонга кўра, 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Президент Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Киритилган ўзгартириш мазмунини таҳлил қиладиган бўлсак, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш асослари ва уни расмийлаштириш тартиби” номли 4-бўлими янгидан таҳрирланди. Янги таҳрир натижасида қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди: Энг ... Батафсил »
Бюджет ташкилоти ходимлари иш ҳақлари миқдорини SMS орқали билишлари мумкин
2016 йил февраль ойидан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар “UzASBO” дастурий мажмуасида ҳисобланган ўзларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлари тўғрисида SMS орқали маълумот олишлари мумкин бўлди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Бунинг учун ходим 7878 қисқа рақамига zp*12345*01*2016 кўринишида SMS юбориши лозим. zp – лотинча символ бўлиб, ойлик иш ҳақи маълумотини билдиради ва ўзгармас ҳисобланади. 12345 – ходим коди ҳисобланиб, 1-9999999 гача бўлган рақам бўлиб, ҳар бир ходим учун алоҳида берилади. 01 – ой номери ... Батафсил »