2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 5 декабрь шанба куни иш ... Батафсил »
Рукн архиви: Ижтимоий-иқтисодий
Feed SubscriptionМеҳнат муҳожирларига мўлжалланган «Мигрант» мобил дастури ишга тушди
LexMobile юридик фирмаси янги ижтимоий лойиҳа — «Мигрант» мобил дастури ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. Ушбу сервис Россия ва ундан ташқарида меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларига рус, ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатади. Ҳозирги пайтда дастурдан фойдаланувчилар учун Россияга кириш учун тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш, патент ва ишга рухсатноманинг ҳақиқий эканини текшириш имконияти мавжуд. Ҳозирча у Android платформаси негизида ишлайди ва истиқболда iPhone учун алоҳида версияси ишга туширилади (Android учун мўлжалланган «Мигрант» дастурини мазкур ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин). «Дастур меҳнат муҳожирлари ... Батафсил »
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Заковат” Республика фестивали бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 15 ноябрь, якшанба куни “Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича X Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Заковат” Интеллектуал клубнинг расмий сайтида хабар берилган. Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим. Шунингдек, кучли учликка кира олмаган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан иштирок этаётган жамоалар орасида энг яхши натижа кўрсатган бир жамоа ҳам эгаллаган ўрнидан қатъи назар экран ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шундай қилиб, ... Батафсил »
“Зангиота” зиёратгоҳидан фоторепортаж
Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота зиёратгоҳи тубдан қайта реконструкция қилиниб, бугунги кунда унинг ўрнида ажойиб комплекс бунёд этилди. Эътиборли томони амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат зиёратгоҳнинг ўзида, балки унинг ён-атрофида ҳам бир хилда давом эттирилмоқда. Яъни зиёратгоҳ баҳонасида ўша ҳудуддаги инфраструктура янгиланмоқда. Сергели туманидаги “Ўзгариш” мавзесидан Янгийўл туманига борадиган катта автомобиль йўли қайта таъмирланди, йўл кенгайтирилди, кўча ўртасига замонавий ёритгичлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, Зангиота зиёратгоҳи атрофида меҳмонхона, деҳқон бозори, супермаркет, нонвойхона, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилди ва яна ... Батафсил »
1 сентябрдан иш ҳақлари 10%га кўтарилади
2015 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2015 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 130 240 ... Батафсил »
Мустақиллик байрами муносабати билан шанба дам олиш куни душанбага кўчирилди
2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 29 август шанба куни иш ... Батафсил »
Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди
2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »
Телеканалларда тескари бўлиб қолган байроқ тез орада тўғриланди
Бугун эрталаб “Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдим. Хабар чиққанидан, тахминан 1 соатлар ўтиб, иккала телеканалда ҳам махсус ёрлиқ олиб ташланди. Яна бироз ўтиб, тўғриланган байроқ билан қайта эфирга узатила бошланди. Мазкур ҳолатга телеканал ходимларининг ўта тезлик билан эътибор қаратишгани ва хатони зудликда тўғрилашгани учун раҳмат. P/S: Шахсан мен учун ким, қандай қилиб бундай хатога йўл қўйгани, унинг сабаблари умуман қизиқ эмас. Асосийси байроғимиз яна аслича ҳилпирай бошлади, шунинг ўзи кифоя. Батафсил »
“Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилмоқда
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Yoshlar” ва “Navo” телеканаллари ўз кўрсатувларини юқори чап тарафда махсус ёрлиқ билан эфирга узатмоқда. Ушбу ёрлиқ марказида “24 yil” деган ёзув битилган бўлиб, унинг фонида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди. Аммо минг афсуски, техник носозлик сабаблими ёки эътиборсизликданми, Ўзбекистон байроғи тескари тарзда ҳилпираб турибди. Яъни байроқнинг юқори қисмида яшил ранг, қуйи қисмида эса мовий ранг акс этган. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳозирча нима учун Ўзбекистон байроғининг тескари тарзда эфирга узатилаётганининг сабаби ... Батафсил »
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимлар ёллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
2015 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори имзоланди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қарор асосида тасдиқланган Низом хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Низомга кўра, хусусий тадбиркор ... Батафсил »