Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Yangiliklar

Feed Subscription

Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди

30 июль куни “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотининг аъзолари томонидан Тошкентда уюштирилган қатор қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди. Бу ҳақида, Anhor.uz хабар бермоқда. Шу муносабат билан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 2004 йилнинг 30 июль куни содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида элчихона ёнида ҳалок бўлган иккита милиционер Иброҳим Норметов ва Ихтиёр Ҳакимовларнинг шарафига 10-хотира маросими ўтказилди. Нашрнинг маълумот беришича, тадбирда Ўзбекистон ИИВнинг вакиллари, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари, уларнинг ҳамкасблари ва хизматдошлари қатнашди. Элчихона ходимлари ва ИИВ вакиллари хотира лавҳаси остига гуллар ... Батафсил »

O‘zLiDeP: эришилган барча ютуқлар мустақиллик шарофати туфайли

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан энг улуғ, энг азиз бўлган мустақиллик байрамини юксак савияда кутиб олиш, уни муносиб нишонлаш борасида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай самарали тадбирларнинг бири Нукус давлат педагогика институтида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган “Мустақилликка эришиш арафасида: изчиллик, қаътиятлилик ва барқарорлик” мавзудаги ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар муҳокама қилинди. Л.Остин Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва бу муносабатларни ўзаро манфаатли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади. Батафсил »

Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси 28 август куни иш бошлайди

2014 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини шу йил 28 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Кенгаш Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунларини киритди. Давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришни, ишбилармонлик муҳитини яхшилашни, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини, хўжалик ... Батафсил »

Гулистон 2-педагогика коллежи олимпия захиралари коллежига айлантирилди

2014 йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, Сирдарё вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Гулистон 2-педагогика коллежи 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия захиралари коллежига айлантирилиши белгилаб қўйилди. Гулистон олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади. Гулистон олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинига 100 ... Батафсил »

O‘zLiDeP: кичик бизнес субъектларини судларда ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Андижон вилоятида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини судларда ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси вакиллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги  депутатлик гуруҳлари, Хўжалик ва Ҳакамлик судлари, Адлия бошқармаси, ушбу соҳанинг тажрибали мутахассис-экспертлари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. Андижон вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, эркинлигини чеклаётган ... Батафсил »

Ўзбекистон фуқаролари 54 та мамлакатга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари 54 та мамлакатга визасиз бориши мумкин. Бу ҳақда “Henley & Partners” консалтинг агентлиги томонидан чоп этилган Виза чекловлари индексига асосланиб, Anhor.uz хабар бермоқда. Нашрнинг таъкидлашича, ушбу индексда Ўзбекистон Сао Томе ва Принсипи, Гвинея, Мали, Нигер ва Того мамлакатлари билан биргаликда 74-поғонани эгаллади. Ўтган йил билан таққослаганда республика ўша жойида қолган, аммо визасиз мамлакатлар сони 52 дан 54 гача кўпайган. Визасиз айнан қайси мамлакатларга бориш мумкинлиги кўрсатилмаган. Бу борада Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб, ... Батафсил »

Юртимизда Рамазон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди ҳамда 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди. Келинг, Сиз билан бугун Рамазон Ҳайитини нишонлашнинг ҳуқуқий асоси ҳақида гаплашамиз. Рамазон (Рўза) Ҳайитини нишонлаш ҳақида мустақилликдан олдин ҳам расмий ҳужжат чиқарилган. Хусусан, 1991 йил 11 апрель куни Ўзбекистон ССР Президентининг “Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Фармон матни қуйидагича эди: Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» муносабати билан ... Батафсил »

Жиноят-процессуал кодексига судда йўқолган жиноят ишини тиклашга оид қўшимча киритилмоқда

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда депутатлар мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. Ушбу қонун лойиҳаси жиноят-процессуал қонунчиликни янада такомиллаштиришга, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, шунингдек, миллий қонун ҳужжатларини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга ... Батафсил »

O‘zLiDeP фракцияси бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

23 июль куни Ўзбекистон Руспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда бир қатор қонун ҳужжатлари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама этилди. Ишлаб чиқилиши биржа технологиялари ривожланиши, ҳозирги кунда биржанинг янги воситалари, функцияси ва вазифасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишда муҳокама этилиши, партия электорати манфаатлари ... Батафсил »

Юқорига