Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ишлар амалга оширилмоқда. Партия ташаббуси билан Давлат дастурининг аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифаларнинг Сурхондарё вилоятидаги ижросининг бориши бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл уюшмаси”, Савдо-саноат палатаси ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed SubscriptionO‘zLiDeP: Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага
O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши томонидан партиянинг “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўтказилди. Унда лойиҳанинг шаҳар, туман босқичларида фаол иштирок этган тадбиркор, фермер ва ишбилармон аёллар қатнашдилар. Тадбирда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб – қувватлаш, O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Реаспубликаси Қонунида белгиланган имтиёзлар хақида сўз юритилди. – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг алоҳида ўрни бор, – деди ўз сўзида Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими ... Батафсил »
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифига оид батафсил фотошарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2014 йил 16-18 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 16 июнь куни икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Ташрифнинг асосий воқеалари 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Дастлаб Корея Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. ... Батафсил »
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари Самарқандга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 18 июнь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Бу ҳақида, ЎзА хабар берди. Олий мартабали меҳмон қадим шаҳарнинг муаззам тарихий обидалари билан танишувни Мирзо Улуғбек расадхонасидан бошлади. Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Мирзо Улуғбек бунёд этган мазкур иншоот аждодларимиз закоси, юртимиз илм-фанининг чуқур илдизларидан далолат беради. Пак Кин Хэга машҳур олим ва давлат арбоби ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. – Расадхонага киришим билан Мирзо ... Батафсил »
O‘zLiDeP томонидан Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликка бағишланган давра суҳбати ўтказилди
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминланиши минтақа давлатлари барқарор ривожланишининг энг муҳим шарти масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. O‘zLiDeP аъзолари қайд этганидек, Ўзбекистон мустақилликнинг илк йиллариданоқ инсонпарварлик ва тинчликсеварлик тамойилларига асосланган тинчлик ва бунёдкор ривожланиш йўлини танлади. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги барча мамлакат ва халқлар манфаатлари, уларнинг тақдирлари умумийлигини ҳамда минтақавий ва глобал хавфсизликнинг ажралмаслигини чуқур англаб етган ҳолда ўзининг саъй-ҳаракатларини минтақанинг тинч ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратиб ... Батафсил »
Бухоро вилоят прокурори Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Бухоро вилояти прокурори Матиев Шерзод Раимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 4 июнь куни ПФ-4621-сонли Фармонга имзо чеккан. Фармон матни Бош прокуратура расмий сайтида эълон қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозими қарийиб 10 йилга яқин вакант эди. Бош прокуратуранинг расмий сайтидаги раҳбарият ҳақидаги саҳифада келтирилишича, бугунги кунда Бош прокурорнинг яна икки нафар ўринбосари лавозимлари вакант. Қолган икки нафар ўринбосар сифатида Халимов Ҳакимбай Аширович ҳамда ... Батафсил »
Қибрай туманида «Дўрмон» миллий боғи ташкил этилади
2014 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дўрмон” миллий боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг расмий матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, миллий боғни ташкил қилишдан асосий мақсад Тошкент вилоятидаги Дўрмон посёлкаси боғ ҳудудининг табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимлик навларини сақлаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишдир. Миллий боғни ташкил қилиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент ... Батафсил »
Корея Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 16 июнь куни илк давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор ... Батафсил »
Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хоним келаси ҳафта Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда. «Газета.uz»нинг ёзишича, 16 июндан бошланадиган сафардан мақсад – Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва Жанубий Корея раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган «Ягона Евроосиё» ташаббусини тарғиб қилишдан иборат. Батафсил »
O‘zLiDeP: Боғдод туман ҳокими ахбороти тингланди
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, партия электорати вакиллари иштирокида Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокимининг туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланди. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан жорий йил апрель ойида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалар)»ги Қонуни вакиллик демократиясини янада ривожлантириш, партия депутатлик гуруҳларининг жойлардаги вакиллик ҳокимият органларидаги фаолиятини кучайтиришда кучли туртки бўлди. Қонун ижро этувчи ҳокимият устидан парламент ва ... Батафсил »