Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри босилиб чиқарилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Нашр қаттиқ муқовада ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган. Шунингдек, Конституциянинг электрон вариантини Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан олишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали эса, бугунги кунгача Конституциямизга киритилган барча ўзгартиришлар билан танишиш имконига эгасиз. Эслатиб ўтаман, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва ... Батафсил »
Рукн архиви: Суд-ҳуқуқ
Feed SubscriptionПрезидент фармони билан бир гуруҳ Ички ишлар идоралари ходимлари тақдирланди
2014 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ички ишлар идоралари ходимлари турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланишди. ... Батафсил »
Давлат ҳокимияти органларининг 310 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди
“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида, Адлия Вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди. Хабарда таъкидланишича, ҳозирда адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 турдан ортиқ ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда. Бироқ тадбирда қайд этилганидек, ҳали айрим ... Батафсил »
Президент “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди
2014 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасининг сайтида эълон қилинди. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди. Қонун 21 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонунга кўра, тижорат сири дейилганда учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда ... Батафсил »
Жиноят Кодексига банкротлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Жиноят Кодексига банкротлик билан боғлиқ янги жиноят киритилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда қасддан банкротликка олиб келиш жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади. Бу ҳақида ЖКга янги 181-1-модда (прим бир) киритилди. Киритилган ўзгартиришнинг мазмунига тўхталадиган бўлсак, якка тартибдаги ... Батафсил »
Жиноят кодексининг ўзбекча матнидаги хато тўғриланди
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, ЖКнинг “Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш” деб номланган 228-1-моддасига (прим бир) ўзгартиш киритилди. Яъни 228-1-модда биринчи қисми санкциясининг ўзбекча матнидаги ... Батафсил »
Жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг бир куни салкам 54 минг сўмга тенглиги белгиланди
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, ЖКнинг “Дастлабки қамоқ вақтини ҳисобга олиш қоидалари” деб номланган 62-моддасига ўзгартиш киритилди. Дастлабки қамоқ, бу – токи суд ҳукми чиққунга қадар дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси ... Батафсил »
Қонунчилигимизга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди. Жумладан, ЖПКнинг “Эҳтиёт чораларининг турлари” деб номланган 237-моддасига “уй қамоғи” ҳам қўшилиб, эҳтиёт чораларининг жами сони 7 тадан 8 тага кўпайтирилди. УЙ ҚАМОҒИ ҚАЧОН ҚЎЛЛАНИЛАДИ? ... Батафсил »
9 та Кодекс ва 19 та Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 23 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди. Ушбу Қонун асосида 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга ... Батафсил »
Шоюнус Ғозиев Олий суд раиси этиб сайланди
2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг раисини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Шоюнус Аюбжонович Ғозиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси этиб сайланди. Ш.Ғозиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ... Батафсил »