Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 18 июнь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Бу ҳақида, ЎзА хабар берди. Олий мартабали меҳмон қадим шаҳарнинг муаззам тарихий обидалари билан танишувни Мирзо Улуғбек расадхонасидан бошлади. Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Мирзо Улуғбек бунёд этган мазкур иншоот аждодларимиз закоси, юртимиз илм-фанининг чуқур илдизларидан далолат беради. Пак Кин Хэга машҳур олим ва давлат арбоби ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. – Расадхонага киришим билан Мирзо ... Батафсил »
Рукн архиви: Saralangan
Feed SubscriptionБухоро вилоят прокурори Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Бухоро вилояти прокурори Матиев Шерзод Раимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 4 июнь куни ПФ-4621-сонли Фармонга имзо чеккан. Фармон матни Бош прокуратура расмий сайтида эълон қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозими қарийиб 10 йилга яқин вакант эди. Бош прокуратуранинг расмий сайтидаги раҳбарият ҳақидаги саҳифада келтирилишича, бугунги кунда Бош прокурорнинг яна икки нафар ўринбосари лавозимлари вакант. Қолган икки нафар ўринбосар сифатида Халимов Ҳакимбай Аширович ҳамда ... Батафсил »
Қибрай туманида «Дўрмон» миллий боғи ташкил этилади
2014 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дўрмон” миллий боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг расмий матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, миллий боғни ташкил қилишдан асосий мақсад Тошкент вилоятидаги Дўрмон посёлкаси боғ ҳудудининг табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимлик навларини сақлаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишдир. Миллий боғни ташкил қилиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент ... Батафсил »
Корея Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 16 июнь куни илк давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор ... Батафсил »
ЖЧ-2014 Викторинаси: Иштирокчилар сони 184 нафарни ташкил қилди
Хабарингиз бор, Stadion.uz сайти билан ҳамкорликда ЖЧ-2014 Викторинасини жорий қилган эдик. Мазкур Викторинага барча анкеталар қабул қилиб олинди. Шундай қилиб, ЖЧ-2014 Викторинасида жами бўлиб 184 нафар иштирокчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Қуйида барча иштирокчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин: abrorbeko abrorikromov ADIKJON akmallawyer ANDuz anjanlik aramis ARMANIC ARZIQULOVBY Asroriy avesto Avicii AzamatAA Azamatjon bakki Ballack BALON Barlos BarsaMY BeckTU begali behzod1040 BekBarsa BelongtoFCB BOYEVUT Buesnesman Buloq Buxorogi chodak_89 CRISTIANO DavidVilla DilMarvarid DilshodRA DimaToy doniyorbey drDoston ELDARADO Elreal engineer ERKAK FanatMU ... Батафсил »
Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хоним келаси ҳафта Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда. «Газета.uz»нинг ёзишича, 16 июндан бошланадиган сафардан мақсад – Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва Жанубий Корея раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган «Ягона Евроосиё» ташаббусини тарғиб қилишдан иборат. Батафсил »
ЖЧ-2014 викторинасида иштирок этинг ва эксклюзив совринлар ғолибига айланинг
Футбол оламида 4 йилликнинг энг муҳим воқеаси бошланишига ҳам оз фурсатлар қолди. Эсингизда бўлса, илгари ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати, Қатар майдонларида бўлган Осиё Кубоги-2011 ҳамда Польша ва Украина майдонларида ўтказилган Евро-2012 баҳслари мобайнида мухлислар ўртасида викториналар ўтказгандик. Мазкур викториналар мухлислар орасида катта қизиқиш билан кутиб олингани сир эмас. Шу сабабли, Stadion.uz сайти билан ҳамкорликда ЖЧ-2014 учун Викторина ташкиллаштиришга қарор қилдик. Сизда ҳам ушбу танловда иштирок этиш истаги пайдо бўлган бўлса, унда сайтимиздан махсус анкетани кўчириб олишингиз, ўша анкетани керакли ... Батафсил »
Наманганда “Баркамол авлод-2014” очилиш маросими бўлиб ўтди
Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг “Баркамол авлод – 2014” республика спорт мусобақалари бошланди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. “Баркамол авлод—2014” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокими Б. Юсупов академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинларини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янграб, “Баркамол авлод” спорт ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов Тошкентда Латвия Президенти Андрис Берзиньшни қабул қилди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ташрифнинг асосий тадбирлари 28 май куни бўлиб ўтди. Кўксарой қароргоҳида Латвия Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Андрис Берзиньш шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Латвиянинг давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Президентлар тор доирадаги суҳбат чоғида ўзаро ... Батафсил »
2014 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларининг жадвалини юклаб олинг
Миллионлаб футбол ихлосмандлари интизорлик билан кутаётган Жаҳон чемпионати ўйинларига Бразилия яшил майдонларида старт берилишига ҳам оз фурсатлар қолди. Бундай фурсатларда кўпчилик мухлисларни Жаҳон чемпионатининг жадвали, тақвими қизиқтириши шубҳасиз. Аслида бундай жадвалларни интернет тармоғидан осонгина топиш мумкин. Нафақат футбол, спортга ихтисослашган сайтлар, балки ўзини ҳурмат қилган кўплаб янгилик сайтлари ҳам мундиал жадвалини ҳавола қилиши табиий ҳол. Аммо барчада ҳам доим интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан, оффлайн режимида фойдаланиш осон бўлган тақвимни юклаб олиш мухлислар учун қулай бўлса ... Батафсил »