Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Белоруссия Президенти Александр Лукашенко билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келгани ҳақида хабар берилган эди.

10 октябрь куни Белоруссия Республикаси Президенти Александр Лукашенко ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди дея хабар бермоқда МДҲ Ижроия қўмитасининг расмий сайти.

Photo: "БЕЛТА" / Владимир Матвеев

Photo: “БЕЛТА” / Владимир Матвеев

Хабарда таъкидланишича, учрашувда Белоруссия Президенти А.Лукашенко давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада юқори даражага кўтариш таклифи билан чиққан.

Белоруссия раҳбарининг фикрича, Белоруссия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар потенциали ҳозирги мавжуд ҳолатга қараганда анча кенгроқ.

“Биз яқин 1-2 йил ичида ўзаро товар айланмасини икки ҳисса кўпайтиришимиз мумкин”, – дея таъкидлади Александр Лукашенко.

Photo: "БЕЛТА" / Владимир Матвеев

Photo: “БЕЛТА” / Владимир Матвеев

Ўз навбатида Ислом Каримов икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мазкур учрашув бир неча йиллардан буён, айниқса ОАВ орқали, кўп бора таъкидланган Белоруссия ва Ўзбекистон муносабатларидаги қандайдир қарама-қаршиликлар ҳақидаги миш-мишларга чек қўйиш учун зарур бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари сўнги вақтларда Белоруссия халқаро майдонда нисбатан очиқ давлатга айланаётгани, ўзининг халқаро муносабатларини ривожлантираётганини қайд этди. Президентимиз ўз фикрини давом эттирар экан, Белоруссия делегациясининг яқинда АҚШга ташриф буюрганлигини эслаб ўтди.

“Буларнинг барчаси ҳаёт ўзгараётганидан далолат беради ва прагматизм сенга ўз тақдирини ишониб топширган халқ ва жамият манфаати йўлида яшашни талаб қилади”, – дея таъкидлади Президент Ислом Каримов.

Эслатиб ўтаман, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 октябрь куни бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ҳам иштирок этди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига