Жорий йилнинг биринчи яримида Жиззах вилоят хўжалик суди томонидан 150,033 млрд. сўмлик даъво талаблари мазмунан ҳал этилган бўлиб, уларнинг 128,209 млрд. сўми ундирувчилар фойдасига, 1,6 млрд. сўми эса, давлат божини ундиришни назарда тутувчи суд қарорларидир.
Кўрилган ишлардан 4853 таси фермер-хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Эътиборли томони шундаки, фермер-хўжаликлари билан боғлиқ бўлган низоларнинг деярли 60 фоизи бевосита жойларда, яъни сайёр судлар томонидан кўриб ҳал этилган.
Маълумки, республикамизда хўжалик судлари умумий юрисдикция судларидан фарқли равишда, фақатгина вилоят марказларида мавжуддир. Бу эса табиийки, марказдан олис ҳудудлардаги тарафларга турли ноқулайликларни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, Президент Ислом Каримовнинг 2012 йил 18 июлда имзолаган “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари хўжалик судларига мурожаатларини электрон кўринишда (www.economical-court.uz) тақдим этиш имкониятига эга бўлишди.
Манба: “Ҳуқуқ ва бурч” журнали