Yangi hujjatlar

Янги қоидага кўра «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси бекор қилинди

2016 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби туғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Буйруққа асосан тасдиқланган низомга кўра, спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади:

  • «Халқаро тоифали спорт ҳаками»;
  • «Миллий тоифали спорт ҳаками»;
  • «Биринчи тоифали спорт ҳаками»;
  • «Иккинчи тоифали спорт ҳаками»;
  • «Учинчи тоифали спорт ҳаками»;
  • «Спорт бўйича ҳакам».
Аввал амалда бўлган низом (2011 йил 23 декабрдаги 1165-сонли) билан солиштирадиган бўлсак, «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси бекор қилинганига ҳамда иккинчи ва учинчи тоифали спорт ҳаками тоифалари қўшилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Янги низомга мувофиқ:

  • «Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Халқаро тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
  • «Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
  • «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
  • «I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
  • «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига тенглаштирилди.

«Миллий тоифали спорт ҳаками» ва «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича «Миллий тоифали спорт ҳаками» ва «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.

«Иккинчи тоифали спорт ҳаками», «Учинчи тоифали спорт ҳаками» ва «Спорт бўйича ҳаками» малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича «Иккинчи тоифали спорт ҳаками», «Учинчи тоифали спорт ҳаками» ва «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан берилади.

«Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлган шахсга навбатдаги малака тоифаси берилади. Бунда «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини бериш тақиқланади.

«Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси берилганда талабгорга малака тоифасига хос спорт ҳаками гувоҳномаси ҳамда спорт ҳаками китобчаси расмийлаштириб берилади.

Навбатдаги малака тоифаси берилганда талабгорга малака тоифасига хос спорт ҳаками гувоҳномаси берилади. Агар талабгорда спорт ҳаками малака тоифаси бўла туриб спорт ҳаками китобчаси бўлмаса (аввал берилмаган бўлса), унга бир йўла спорт ҳаками китобчаси ҳам расмийлаштириб берилади.

Буйруқни расмий манбадан ўқиш:

Буйруқни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига