Yangi hujjatlar

Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.
Барча шароитларга эга уч қаватли замонавий бинонинг очилишига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрий ҳуқуқшунослар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Н.Чориев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси Козимжон Комиловлар ҳам иштирок этишди.

Замонавий ва миллий архитектура ечимига эга кўп қаватли бинони “Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси тез, сифатли барпо этди. Янги бинода судьялар ва иш юритувчи ходимлар учун барча қулайликлар яратилган. Маънавият хонаси, хўжалик низоларини кўриб чиқишда дастлабки ва апелляция инстанцияси ишларини муҳокама этадиган алоҳида хоналар замонавий усулда жиҳозланган.

– Юртбошимиз ташаббуси билан суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва мустақиллигини таъминлаш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз, – дейди вилоят хўжалик суди судьяси Шерзод Аминқулов. – Бу ерда яратилган замонавий шароитлар ишимиз самарадорлигини янада юксалтириб, одил судловни амалга оширишимизда муҳим омил бўлади.

ЎзА хабарида вилоят хўжалик судининг янги биноси сурати берилмаган.

P/S: Хабар муқовасида Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди биносининг сурати.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига