Yangi hujjatlar

Tag Archives: Абитуриент

Абитуриентлар томонидан ОТМ қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шакли тасдиқланди

2015 йил 11 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа кўра, абитуриентлар томонидан топшириладиган 6 хил кўринишдаги аризалар шакли тасдиқланди. Уларнинг 3 таси ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар томонидан (кирилл, лотин алифболарида ҳамда рус тилида), қолган 3 таси эса ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар томонидан тўлдирилиши белгиланди. Ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар тўлдирадиган ариза намунаси:   Ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўлдирадиган ... Батафсил »

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2015 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2015/2016 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Гарчи бугун қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлаган бўлса-да, бироқ ҳозирча қабул квоталари ҳақида маълумотлар йўқ. ... Батафсил »

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали учун қабул квоталари тасдиқланди

2015 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2015/2016 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 150 киши қабул қилиш режалаштирилган. Ўтган йилги қабул квотаси билан солиштирадиган бўлсак, жорий йилда филиал 15 нафар кўпроқ талаба қабул қилади. Филиалда “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш” номли янги йўналиш очилди. Шундай қилиб, жорий йилдан бошлаб филиалда қуйидаги ... Батафсил »

2014-2015 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларининг ўтиш баллари эълон қилинди

ДТМ сайтида олий таълим муассасаларига 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилиш учун ўтказилган тест синовларининг таълим йўналишлари бўйича танлов ва ўтиш баллари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди. Унда 57 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг 11 та филиали, 2 та факультети ва 1 та бўлимида ўтказилган тест синовлари натижалари таълим йўналишлари кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул режаси, абитуриентлар сони, танлов (1 ўринга тўғри келган абитуриентлар сони), йўналишлар бўйича ўтиш бали ва ўртача ўтиш бали келтирилган. Ўртача ўтиш бали муайян ... Батафсил »

Тест синовларини ўтказиш тартибига айрим ўзгаришлар киритилди

2014 йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди. Бу ҳақида аввалроқ, сайтим орқали маълумот берган ҳамда киритилган ўзгартиришлар ҳақида шарҳ берган эдим. Масалан, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш муддати 30 кундан 15 кунга ўзгартирилганди, шунингдек, энг асосий ўзгартириш абитуриентларнинг ота-оналари апелляция жараёнларига бевосита иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ... Батафсил »

Апелляция жараёнида абитуриентнинг ота-онаси ҳам қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги қоида бекор қилинди

2014 йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор натижасида Тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Энг аввало, апелляция бериш муддатига ўзгартириш киритилди. Илгари хабар берганимдек, 2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда тест ... Батафсил »

Абитуриентлар ўз ҳужжатларини почта орқали қайтариб олишлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Абитуриентларнинг ҳужжатлар тўпламини қайтариб олиш учун электрон мурожаат юбориш” хизмати жорий этилди. Порталда берилган хабарга кўра, мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасаларида Электрон таълимни жорий этиш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилган. Олий ўқув юртларига кириш учун топширилган ҳужжатлар тўпламини имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг қайтариб олиш зарурияти туғилганда, абитуриентлар Ягона портал орқали тўғридан-тўғри ариза юбориш орқали қайтариб олишлари мумкин. Жорий этилган янги хизмат вилоятларда, олий ўқув юртидан олисда ... Батафсил »

Тест натижалари бугун эълон қилинади

Республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг натижалари бугун, яъни 16 август куни эълон қилинади. Тест натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин: 1. ОТМга борган ҳолда (соат 9.00 дан билиш мумкин); 2. ДТМ сайтидаги махсус саҳифага кириб кўрган ҳолда; 3. CLICK хизмати орқали (нархи 1500 сўм); 4. 5100 рақамига SMS юбориш орқали (фақат Ucell абонентлари учун / нархи – $0.75). CLICK хизмати орқали аллақачон жавоблар келишни бошлади. Мазкур хизматдан жавобларни қандай билиш мумкинлиги ҳақида қуйидаги манзилдан билишингиз мумкин. Daryo.uz хабарига кўра, ... Батафсил »

Абитуриентлар тест жавобларини CLICK хизмати орқали ҳам билишлари мумкин

Жорий йилда ОТМларга кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар тест натижаларини онлайн пластик карточкаларига уланган CLICK хизмати орқали билиб олишлари мумкин. Бу ҳақида Click компанияси расмий сайтида хабар берилган. Давлат Тест Маркази билан эришилган ҳамкорлик натижасида бу йил кириш имтиҳонларни топширган абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун СLICK тизимида имтиҳонларнинг натижаларини SMS орқали олиш имконияти яратилди, – дейилади хабарда. Натижаларни билиб олиш учун USSD-менюсида (*880#) очилган “DTM 2014” бўлимига кириш лозим. Ундан сўнг абитуриентнинг жавоблар рақамини киритиш керак бўлади. Имтиҳон натижалари 15 августдан ... Батафсил »

Олий таълим муассасаларида 1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари оширилди

2014/2015 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда 10%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 7 млн. 450 минг сўмни, ... Батафсил »

Юқорига