2013 йилнинг сўнггида, анриқроғи 30 декабрь куни ўзбек блогерлари орасида илк чемпионатга старт берган эдик. 3 ой давом этган илк чемпионат 5 босқичли тизимда ташкил қилинди. Мазкур лойиҳа давомида бир-биридан ажойиб, қизиқарли блогпостлар ёзилди, янги номлар кашф этилди, ўзаро фикрлар алмашилди. Ўзбек блогерлари олами сезиларли равишда жонланди. Мана шуларни кузата туриб, лойиҳа ўз олдига қўйган мақсадига имкон қадар эриша олган эди деб ишонч билан айтиш мумкин. Илк чемпионатда жами 116 нафар блогер иштирок этиб, бутун чемпионат давомида 221 та блогпост ... Батафсил »
Tag Archives: блог
Босма ва интернет ОАВ журналистлари, блогерлар ўртасида «Эътироф» танловига старт берилди
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот ва интернет нашрларда жамият ҳаётида кечаётган жараёнлар тезкор, холис ва ҳаққоний, таҳлилий жиҳатдан юксак савияда ёритилган материаллар кўламини ошириш, босма нашрларни шаклан ва мазмунан такомиллаштириш, жамият янгиланишидаги жараёнларни ёритиш, дунё ахборот майдонида ўз ўрнини эгаллаши, рақобатбардош бўлиши, ОАВ нуфузини ошириш ва журналистларнинг касбий маҳорати ўсишига кўмаклашиш, нашрлар ўртасида профессионал алоқаларни йўлга қўйиш, иқтидорли муаллифларни рағбатлантириш мақсадида газета, журналлар, интернет агентликлари ва нашрлари журналистлари, шунингдек блогерлар ... Батафсил »
Блогерлар ҳақидаги қонун нима учун керак?
Бироз аввал Ўзбекистонда қонунчиликка блогерлар тўғрисидаги норма киритилгани ҳақида хабар бергандим. Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқуллангандан кейин, кенг жамоатчилик томонидан турли хил фикрлар билдирилганининг гувоҳи бўлдик. Хусусан, Gazeta.uz нашри Олий Мажлис Сенаторининг “Ахборот” дастурига берган интервьюсига асосланиб, “Обязанности блогеров закрепят законодательно” номли хабар берган эди. Ушбу хабар асосида билдирилган мулоҳазаларда кўпчилик “Ана энди блогерларни назорат қилиш бошланар экан”, “Блогерларнинг “қора рўйхати” тузилар экан”, “Энди ҳеч нарса ёзмаган маъқул” деган фикрларни билдиришди. Мазкур фикр муаллифларини ... Батафсил »
Ўзбекистонда блогерлар ҳақидаги қонун кучга кирди (шарҳ)
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига блогерлар билан боғлиқ қўшимчалар киритилди. Қонуннинг “Асосий тушунчалар” деб номланган 3-моддасига “блогер” атамасига изоҳ берувчи норма қўшилди. Унга кўра, блогер Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ... Батафсил »
Ўзбек тилида илк марта Startup`ларга бағишланган интернет-конференцияси ўтказилмоқда
2014 йил 31 май, шанба куни Тошкент Ахборот технологиялари университетида UzNet ва ундаги Startup`ларга бағишланган мини-конференция бўлиб ўтади. Унда сайт, компания ва ғоялар эгалари ўз фикрлари билан бўлишадилар. Маърузалар диалог кўринишида бўлиб, улар ҳам маърузачилар, ҳам тингловчиларга фойдали бўлишини мақсад қилганмиз, дейилади конференцияга бағишланган саҳифада. Тадбирнинг мақсади қуйидагилардан иборат: Стартапчиларни бир-бири билан таништириш; Стартаплар дуч келган муаммолар билан бўлишиш, уларни бартараф этишга кўмаклашиш; Янги ғояларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб қилиш; UzNet`да фаол ҳамжамиятини шакллантириш. Тадбир ташкилотчилари “Мулоқот” ижтимоий тармоғи, ... Батафсил »
Ўзбекистонда илк марта ЎзБлоггерлар чемпионати ташкил қилинмоқда
Юртимизда кундан-кунга замонавий ахборот-технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётганлиги сир эмас. Айниқса, интернет тармоғи кундалик ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаб бўлди. Бир қанча ижтимоий тармоқларда анчадан буён ўзбек блоггерларини бирлаштирувчи чемпионат ўтказиш лойиҳаси муҳокама қилиниб келаётганди. Кўпчиликда таклиф бор, аммо амалга ошириш учун аниқ ҳаракатлар йўқ эди. Мисол учун айтишим мумкинки, 2013 йил 11 январь куни ЎзБлоггерлар чемпионатини ўтказиш таклифини бергандим. Ўшанда ҳам анча муҳокама қилдик. Муҳокама янада осон бўлиш учун Facebook ижтимоий тармоғида UzBloggerlar номли гуруҳ ташкил қилдим. Маълумот учун айтишим ... Батафсил »
ЎзБлоггерлар чемпионати (таклиф)
Twitter ижтимоий тармоғида бир “ярамас” одатим бор (чунки бу одатим “timeline шайдолари”га ёқмайди). Яъни маълум бир кунда маълум бир мавзу танлаб, Twitterда ўшани муҳокама қилишни сўрайман. Шундан кейин бошланади, биров у деган, биров бу деган, хуллас тимелине “қайнайди”. Шу кунгача #uzbmusic, #uzbkino, #Hojiboy, #uzbcity, #uzbook, #uz2012, #twiparodiyaва шунга ўхшаш мавзуларда қизғин суҳбат қурдик. Бугун “Фуқаролик жамияти” журналининг навбатдаги сонини ўқий туриб, унда ёритилган асосий мавзуни Twitterга ҳам кўчиришга аҳд қилдим – #uzbOAV. Мавзуни муҳокама қила туриб, бир лойиҳа миямга келиб ... Батафсил »