Yangi hujjatlar

Tag Archives: Фармон

Тошкент шаҳар прокурорига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, Тошкент шаҳар прокурори Обидов Мирзоҳид Ҳаётовичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди. Шунингдек, ушбу фармон билан яна қуйидаги суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан ... Батафсил »

100 ёшдан ошган 14 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Унга кўра, 100 ёшдан ошган 14 нафар юртдошларимиз «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар қуйидагилар: 1. Атабаев Мамаджан – Наманган шаҳри, Наманган вилояти 2. Атабоева Дилбархон – Олтинкўл тумани, Андижон вилояти 3. Боймуродова Туман – Хатирчи тумани, Навоий вилояти 4. Донаева ... Батафсил »

Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди

2014 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Термиз шаҳрини “Амир Темур” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Фармон матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Фармонда таъкидланишича, мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 ... Батафсил »

Фермер, педагог ва шифокорга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2014 йил 22 август куни Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: Базаров Абдимурат – Қамаши туманидаги «Бозор ўғли Абди» ... Батафсил »

Президент Фармонига асосан Бош Прокуратура тузилмасига ўзгаришлар киритилди

2014 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга кўра, Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилиб, Республика прокуратураси органлари тузилмасида Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинди, шунингдек прокуратура органларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг битта ўринбосари лавозими тугатилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Қонунчилик ижроси ... Батафсил »

1 сентябрдан иш ҳақлари 12%га оширилади

2014 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилди. 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига ... Батафсил »

Юртимизда Рамазон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди ҳамда 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди. Келинг, Сиз билан бугун Рамазон Ҳайитини нишонлашнинг ҳуқуқий асоси ҳақида гаплашамиз. Рамазон (Рўза) Ҳайитини нишонлаш ҳақида мустақилликдан олдин ҳам расмий ҳужжат чиқарилган. Хусусан, 1991 йил 11 апрель куни Ўзбекистон ССР Президентининг “Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Фармон матни қуйидагича эди: Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» муносабати билан ... Батафсил »

Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган. Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган. Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади. Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув ... Батафсил »

Ваколат муддати тугаган судьялар аввалги ишига (лавозими) қайта тикланадиган бўлди

2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзоланганлиги ҳақида хабар бергандим. Мазкур қонун асосида суд тизими билан боғлиқ қатор қонун ҳужатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, эндиликда судьялик лавозимига сайланганлиги ёки тайинланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин судьялик лавозимига сайланишига ёки тайинланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилиши белгиланди. Бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши ... Батафсил »

Эшдавлат Жўраев Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 19 декабрдаги Фармонига асосан, Эшдавлат Турсунович ЖЎРАЕВ Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент ташаббуси билан кўрсатилган номзод халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган. Эшдавлат Жўраев бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал Қашқадарё вилояти Прокурори лавозимида, шунингдек Президент девонида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Президент Ислом Каримов олдинги вилоят ҳокими Нормўмин Амонович Чориевни ... Батафсил »

Юқорига