Yangi hujjatlar

Tag Archives: Фармон

1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 сўм мукофот берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 6 март куни “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Мазкур фармон 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган. Фармонга кўра, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 (етти юз минг) сўм миқдорида бир ... Батафсил »

Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.  Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган. Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди. Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган: Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ... Батафсил »

Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ... Батафсил »

Саккизта вилоят ҳокимлари янги муддатга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 8 январдаги фармонлари асосида саккизта вилоятга ҳокимлар тайинлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Вилоят ҳокимларининг номзодлари тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг биринчи сессиясида тасдиқланган. Тайинланган барча вилоят ҳокимлари бугунги кунгача ҳам ушбу вилоятларни бошқариб келаётган эди. Шулардан икки нафари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси эди. Фармонларга кўра, қуйидагилар вилоят ҳокими лавозимига янги муддатга тайинланди: 1. Муҳиддин Турдиевич Эсанов — Бухоро вилояти (илгари вилоят ҳокими в.б. эди) 2. Зафар Шаропович Рузиев — Қашқадарё вилояти 3. ... Батафсил »

15 декабрдан иш ҳақлари 10%га кўтарилади

2014 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди. 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 118 400 сўм; ёшга доир ... Батафсил »

Президент фармони билан бир гуруҳ Ички ишлар идоралари ходимлари тақдирланди

2014 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ички ишлар идоралари ходимлари турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланишди. ... Батафсил »

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари (1992-2019)

Бугунги кунда юртимиздаги энг кам иш ҳақи миқдори: 223 000 сўм  ЭНГ КАМ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИ (1992-2019) Қачондан Миқдори Президент Фармони 16.03.1992 дан 550 рубль 1,7 баравар оширилди 26.03.1992 ПФ-366-сон 01.07.1992 дан 825 рубль 1,5 баробар оширилди 27.06.1992 ПФ-433-сон 01.09.1992 дан 1250 рубль 25.08.1992 ПФ-458-сон 01.10.1992 дан 2000 рубль 08.10.1992 ПФ-479-сон 01.01.1993 дан 2500 рубль 1,25 баробар оширилди 29.12.1992 ПФ-522-сон 01.04.1993 дан 3000 рубль 1,2 баробар оширилди 18.03.1993 ПФ-580-сон 01.06.1993 дан 7500 рубль 28.05.1993 ПФ-607-сон 01.07.1993 дан 11 250 рубль ... Батафсил »

Миллий хавфсизлик хизматининг бир гуруҳ ходимлари мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан мукофотланишди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Унга кўра, Миллий хавфсизлик хизматининг қуйидаги ходимлари турли даражадаги фахрий унвонлар билан тақдирланишди: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» Худайкулов Шухрат Абдугаппарович – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими II даражали «Шон-шараф» ордени билан Воронин Олег Владимирович ... Батафсил »

Ички ишлар вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан мукофотланишди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Унга кўра, Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги ходимлари турли даражадаги фахрий унвонлар билан тақдирланишди: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» Джураев Рустам Мирзаевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Султанова Жамила Рахматовна – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ... Батафсил »

Мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан мукофотланишди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Унга кўра, Мудофаа вазирлигининг қуйидаги ходимлари турли даражадаги фахрий унвонлар билан тақдирланишди: II даражали «Шон-шараф» ордени билан Рузиев Жамолиддин Равшанович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Халбаев Уткирбек Юнусалиевич – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ... Батафсил »

Юқорига