Yangi hujjatlar

Tag Archives: Фармон

Амнистия қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллиги байрами, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши ва бошқа тадбирлар муносабати билан истиқлол йилларида жами 24 та амнистия тўғрисидаги фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий актларга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидаги маҳкумлар озод этилгани ва айримларининг ўталмай қолган жазо муддатларининг ... Батафсил »

15 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди

2013 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2013 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,05 баравар оширилди. 2013 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига 96 105 ... Батафсил »

Оғир атлетикачиларни мукофотлаш тўғрисида Президент Фармони имзоланди

2013 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Фармонга биноан, жаҳон чемпионатларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтиришда ибрат ва намуна кўрсатгани, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун Руслан Нурудиновга “Ўзбекистон ифтихори”, Улуғбек Алимовга эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонлари берилди. ЎзА хабарига кўра, Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон ... Батафсил »

Ўзбекистонда фуқаролик ишлари бўйича 12 та янги туманлараро (туман) судлари тузилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 4 октябрь куни “Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонда умумий юрисдикция судларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, туманлараро, туман (шаҳар) судлари одил судловни сифатли амалга оширишларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишларини таъминлаш учун туманлараро туман (шаҳар) судларида тегишли тартиб ўрнатиш ҳамда уларнинг иш билан бандлигини мақбуллаштиришга доир чора-тадбирлар белгилаб берилди. Фармонда таъкидланадики, Суд муҳокамаси ҳамда суд текширувлари тўлалигини таъминламай, ... Батафсил »

Ўзбекистонда нечта нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари мавжуд?

Нотариат. Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида, Президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 5 майда имзолаган “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, нотариат институтлари фаолиятида ўзига хос бурилиш ясади. Айнан мазкур Фармон билан ўзини оқлай олмаган хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйилиб, республика ҳудудидаги барча хусусий нотариал органларга “давлат нотариал идораси” мақоми берилган бўлса, иккинчидан, нотариусларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди ва ёш (25 беш ёшдан кичик бўлмаган) цензи белгиланди. Юқоридаги Фармон ижроси юзасидан 24 та, шу жумладан, 1 та қонун, ... Батафсил »

Юртимизда Қурбон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Бугун Қурбон ҳайити! Бугун мусулмон оламида катта байрам! Ҳар йили кўтаринки кайфиятда Қурбон ҳайитини нишонлаймиз-у, лекин мазкур байрамнинг ҳуқуқий асоси ҳақида кўпчилик қизиқмаган бўлса керак. Қурбон ҳайитини ҳар йили нишонлаш ҳақида расмий ҳуқуқий ҳужжат 1991 йил 20 июнь куни, яъни ҳали мустақиллик эълон қилинмасдан олдин чиқарилган. Ўша куни “Диний байрам «Қурбон ҳайит»ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” Президент Фармони имзоланди. Мазкур тарихий Фармон матни қуйидагича эди: Мусулмонларнинг кўплаб истак ва хоҳишларини қондириш ва Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармасининг ... Батафсил »

Юқорига