Yangi hujjatlar

Tag Archives: хориж

Россияда кечки теледастурлар ҳамда фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлашмоқчи

Кечагина сайтда “Рекламалардаги қонунбузарликлар” номли мақола чоп этган эдим. Буни қарангки, шу мавзуга оид бошқа бир янгиликка кўзим тушиб қолди. Россия думаси кечки теледастурлар ва фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси бир қатор депутатлар томонидан тайёрланган. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Қонун лойиҳасига кўра, бегим кунлари соат 19:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган теледастур ҳамда фильмлар намойиши вақтида рекламалар билан узиб қўйиш тақиқланади. Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси, дам олиш ҳамда ... Батафсил »

Милан суди Берлусконига икки йил давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади

Милан суди Италия ҳукуматининг собиқ раҳбари Сильвио Берлусконига икки йил давомида давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақида, Agence France-Presse маълумотига асосланиб, Lenta.ru хабар тарқатди. Хабарда таъкидланишича, Берлускони мазкур суд қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур суд қарори Италия парламенти юқори палатасининг тасдиғидан ўтмагунгача кучга эга бўлмайди. Суднинг бундай мазмундаги қарорни қабул қилишига, Берлусконига тегишли бўлган Mediaset холдингида содир этилган молия фирибгарликлари билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Ёдингизда бўлса, мазкур жиноят иши натижасида 2012 йилда Берлускони жиноий жавобгарликка ... Батафсил »

Озарбайжон Президентлигига сайланган Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда

Ҳозирги соатларда Озарбайжонда Президентлик сайловида ғолиб чиққан Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда. Бу ҳақида АМИ Trend сайти хабар бермоқда. Бироз аввал Озарбайжон Конституциявий суди Пленуми республика президентлигига ўтказилган сайловлар натижасини қонуний деб топган эди. Эслатиб ўтаман, Озарбайжон Республикасида 9 октябрь куни ўтказилган Президентлик сайловларида Илҳом Алиев 84,55% овоз билан ғолиб чиққан эди. Батафсил »

Украинада жорий йил давомида биронта Прокурор пора олиш жиноятини содир этмабди

Украина Бош Прокуратурасининг тасдиқлашича, ўтаётган 2013 йил давомида биронта прокурор пора коррупцияга оид жиноятни содир этмаган. Бу ҳақида, Киев шаҳрида ўтказилган брифингда хабар берилган. Прокуратура ходимлари ҳақида гап кетганда, яна шу нарса таъкидландики, ўтган йили 8 нафар прокуратура ходими жавобгарликка тортилган бўлса, амалга оширилган кадрлар ҳамда тарбиявий ишлар натижасида эса мазкур йилда бирон марта бундай жиноят содир этилмаган. Жорий йилдаги Украинада содир этилган коррупция жиноятига оид статистикага назар ташласак, 1300 га яқин жиноят иши судларга оширилган, бунинг натижасида 1,5 минг ... Батафсил »

“Россия Почтаси” мижозга iPhone ўрнига оддий тош олиб бориб берди

“Россия Почтаси” Ростов шаҳрига посилкада жўнатилган Aplle iPhone 5 телефони ўрнига оддий тошларни олиб бориб берган. Бу ҳақида, Россия Федерацияси Жамоат палатаси сайтида хабар берилган. Жамоат палатаси ишонч телефонига қўнғироқ бўлган ҳамда бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берилиб, ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Унга кўра Москва шаҳрида яшовчи фуқаро 5 июль куни қимматбаҳо посилка жўнатган. Посилка қийматини ҳисобга олган ҳолда мижоз юборилаётган посилка ҳақида тўлиқ маълумот берган ҳамда телефоннинг нархини ҳам илова қилган (30 минг рубль – таҳм. 2 миллион сўм). ... Батафсил »

Украина Президенти маҳкум Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун рухсат беришга рози бўлди

Украина Президенти Виктор Янукович собиқ Бош вазир, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкум Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун рухсат беришни ваъда қилди. Бу ҳақида, Газета.ру хабар бермоқда. Украина Президентининг таъкидлашича, Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун рухсат беришга тайёр. Фақат бунинг учун энг аввало Юқори Рада (Украина Парламенти, – Xushnudbek.uz изоҳи) ушбу ҳолатни тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлаши ва қабул қилиши керак. “Ҳозирда парламентда махсус қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Чунки бугунги кунда Украинада Юлия Тимошенкони хорижга чиқиб даволаниши учун рухсат берувчи ... Батафсил »

Бешта давлат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг таркибига янги аъзо сифатида сайланди

Литва, Нигерия, Саудия Арабистони, Чад ва Чили давлатлари БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун аъзолигига сайланишди. Бу ҳақида, “Reuters” ахборот агентлигига таянган ҳолда, Газета.ру хабар бермоқда. Мазкур давлатлар 2014 йилнинг 1 январидан БМТ ХКда ўз фаолиятини бошлашади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами 15 та давлат киради. Шулардан бештаси доимий фаолият олиб борувчи давлатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция) бўлса, қолган ўнтаси муваққат аъзолардир. Ўнта муваққат аъзолар ҳар йили бештадан икки йил ... Батафсил »

Юқорига