Yangi hujjatlar

Tag Archives: интернет

2016 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди: Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ... Батафсил »

Босма ва интернет ОАВ журналистлари, блогерлар ўртасида «Эътироф» танловига старт берилди

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот ва интернет нашрларда жамият ҳаётида кечаётган жараёнлар тезкор, холис ва ҳаққоний, таҳлилий жиҳатдан юксак савияда ёритилган материаллар кўламини ошириш, босма нашрларни шаклан ва мазмунан такомиллаштириш, жамият янгиланишидаги жараёнларни ёритиш, дунё ахборот майдонида ўз ўрнини эгаллаши, рақобатбардош бўлиши, ОАВ нуфузини ошириш ва журналистларнинг касбий маҳорати ўсишига кўмаклашиш, нашрлар ўртасида профессионал алоқаларни йўлга қўйиш, иқтидорли муаллифларни рағбатлантириш мақсадида газета, журналлар, интернет агентликлари ва нашрлари журналистлари, шунингдек блогерлар ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти яна бир танловда совриндорга айланди

Куни-кеча Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдим. Унга кўра, фестивалнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида ғолиблар қаторидан жой эгаллагандим. Мазкур фестивалдан бор-йўғи бир кун ўтиб, аниқроғи 23 сентябрь куни муҳташам “Туркистон” санъат саройида MIT.uz – Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, Xushnudbek.uz сайти ушбу танловда ҳам совриндор бўлди. MIT.uz – Миллий интернет танлови “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, унда бир ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритди

Кеча, 22 сентябрь куни, 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бизни қувонтирадиган томони, ғолиблар орасидан Xushnudbek.uz сайти ҳам ўрин эгаллади. Фестивалда илк марта иштирок этаётганимга қарамасдан “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида 2-ўрин насиб қилганидан бағоятда хурсандман. Ҳар қандай эътироф инсонга куч бағишлайди, янада олға интилиш сари ундайди. Сайтим ишга тушганига ҳали 1 йил ҳам бўлиб улгурмасидан, бир қатор танловларда ана шундай эътирофга сазовор бўлганим, қилаётган камтарона меҳнатларимиз ... Батафсил »

Kun.uz сайти Интернет-фестивалда ғолиб бўлганмиди?

Аввал хабар берганимдек, 22 сентябрь куни 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 11 та умумий номинация ва “Фестиваль янгилиги” махсус номинациясида ғолиб бўлган сайтлар номи эълон қилинди. Қизиқ томони, “ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси ғолибларини тақдирлашда ташкилотчилар томонидан қандайдир тушунмовчиликларга йўл қўйилганга ўхшайди. Гап шундаки, тақдирлаш маросимида ушбу номинация бўйича 3-ўринни эгаллаган сайтлар номи эълон қилинаётган вақтда катта экранда Kun.uz сайтидан олинган скриншот намойиш қилинди. ... Батафсил »

Интернет-фестиваль ҳакамлари ҳақида

Бугун Uz миллий домени интернет фестивали-2014 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бир неча йиллардан буён ўтказилаётган ушбу фестиваль жорий йилда мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Бунинг иккита сабаби бор: 1. Шахсий сайтим ҳам мазкур фестивалда илк бора иштирок этмоқда; 2. Фестивалда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этдим. Мазкур постни ёзишимдан мақсад ҳам, ушбу иккита асоснинг бир-бирига зидлиги ҳақидаги турли гап-сўзларга изоҳ беришдан иборат. Яъни ижтимоий тармоқларда ҳам ҳакам, ҳам иштирокчи сифатида иштирок этиш мантиққа зидлиги ҳақида кўпчилик бир қатор ... Батафсил »

.Uz миллий домени Интернет-фестивалининг финалига йўл олган сайтлар номи эълон қилинди

15 сентябрь куни 2014 йилги .Uz миллий домени Интернет-фестивали ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 11 та мавзули ва 1 та махсус номинация бўйича финалга йўл олган сайтлар номи аниқланди. Эътиборлиси Xushnudbek.uz сайти бир йўла иккита номинация бўйича финал йўлланмасини қўлга киритди. Булар: “Энг яхши шахсий саҳифа” ва “Фестиваль янгилиги” номинациялари. Финалга чиққан барча сайтлар “Фестиваль лауреати” деган рағбатловчи диплом билан тақдирланишади. Эслатиб ўтаман, ғолиблар 22 сентябрь куни “Ёшлар ижодиёти саройи”да бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Финалга йўлланмани ... Батафсил »

ЎзБлоггерлар чемпионати (таклиф)

Twitter ижтимоий тармоғида бир “ярамас” одатим бор (чунки бу одатим “timeline шайдолари”га ёқмайди). Яъни маълум бир кунда маълум бир мавзу танлаб, Twitterда ўшани муҳокама қилишни сўрайман. Шундан кейин бошланади, биров у деган, биров бу деган, хуллас тимелине “қайнайди”. Шу кунгача #uzbmusic, #uzbkino, #Hojiboy, #uzbcity, #uzbook, #uz2012, #twiparodiyaва шунга ўхшаш мавзуларда қизғин суҳбат қурдик. Бугун “Фуқаролик жамияти” журналининг навбатдаги сонини ўқий туриб, унда ёритилган асосий мавзуни Twitterга ҳам кўчиришга аҳд қилдим – #uzbOAV. Мавзуни муҳокама қила туриб, бир лойиҳа миямга келиб ... Батафсил »

Юқорига