2015 йилнинг 14 май куни 2-Тошкент юридик коллежида Тошкент шаҳридаги ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг финал босқичи ўтказилди. Мазкур танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети ташкилотчилигида 2015 йилнинг апрель-май ойларида ташкил қилинди. Танловнинг финал босқичида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 16 нафар ўқувчи иштирок этди. Финал босқичи тест синови ва оғзаки савол-жавоб шаклида ўтказилиб, энг яхши натижа кўрсатган ... Батафсил »
Tag Archives: лицей
“Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг саралаш босқичи якунланди
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшлар орасида меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент давлат юридик университети ташкилотчилигида 2015 йилнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳридаги ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилмоқда. Бу ҳақида, kasaba.uz сайти хабар берди. Танловнинг дастлабки саралаш босқичида Тошкент шаҳридаги 50 дан ортиқ ўрта махсус, касб-ҳунар ... Батафсил »
Лицей ва коллежларга кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижаси ДТМ сайтига жойлаштирилади
2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарор ... Батафсил »
Ўзбекистонда мактаб, коллеж, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш учун мажбурий тўлов жорий қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда янги мажбурий тўлов жорий қилинди. Солиқ Кодексининг 23-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳақида маълумот берилган. 2013 йил 25 ... Батафсил »