Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хонимнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақида, Корея Республикаси Президенти Матбуот хизмати 22 май куни хабар берди. Корея Республикаси Президенти Матбуот хизматининг хабарида таъкидланишича, мазкур ташриф Президент Ислом Каримовнинг Корея Республикасига саккизинчи ташрифи бўлади. Ўзбекистон Президенти илк марта 1992 йил июнь ойида ушбу давлатга ташриф буюрган эди. Хабарда Президент Ислом Каримовнинг жорий йилги сайловларда ғалаба қозониб, янги президентлик муддатига сайланганидан кейинги ... Батафсил »
Tag Archives: Президент
Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги ҳақида қарор қабул қилинди
2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 миллион 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади. Сайлов натижалари кўрсатганидек, овоз ... Батафсил »
1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 сўм мукофот берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 6 март куни “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Мазкур фармон 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган. Фармонга кўра, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 (етти юз минг) сўм миқдорида бир ... Батафсил »
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди
2015 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосланган”. Президент Қарорига ... Батафсил »
Ўзбекистон билан Россия ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи тўғрисидаги Битим тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 23 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида 2014 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ... Батафсил »
Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш ҳақида Президент қарори имзоланди
2015 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. “Халқимиз учун табиат уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини юртимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида ҳар томонлама чуқур тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш эзгу, бир сўз билан айтганда, табиий анъанага айланиб қолди.”, – дея таъкидланади қарорда. Қарор асосида Наврўз байрамини юксак савияда, муносиб ... Батафсил »
Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди
2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган. Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди. Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган: Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ... Батафсил »
Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади
2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ... Батафсил »
Саккизта вилоят ҳокимлари янги муддатга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 8 январдаги фармонлари асосида саккизта вилоятга ҳокимлар тайинлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Вилоят ҳокимларининг номзодлари тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг биринчи сессиясида тасдиқланган. Тайинланган барча вилоят ҳокимлари бугунги кунгача ҳам ушбу вилоятларни бошқариб келаётган эди. Шулардан икки нафари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси эди. Фармонларга кўра, қуйидагилар вилоят ҳокими лавозимига янги муддатга тайинланди: 1. Муҳиддин Турдиевич Эсанов — Бухоро вилояти (илгари вилоят ҳокими в.б. эди) 2. Зафар Шаропович Рузиев — Қашқадарё вилояти 3. ... Батафсил »
Президент қарори асосида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишонланади
2014 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, шоиранинг 100 йиллиги “бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб” нишонланади. Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий ... Батафсил »