Yangi hujjatlar

Ислом Каримов 27-29 май кунлари Жанубий Кореяга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хонимнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақида, Корея Республикаси Президенти Матбуот хизмати 22 май куни хабар берди.

Корея Республикаси Президенти Матбуот хизматининг хабарида таъкидланишича, мазкур ташриф Президент Ислом Каримовнинг Корея Республикасига саккизинчи ташрифи бўлади. Ўзбекистон Президенти илк марта 1992 йил июнь ойида ушбу давлатга ташриф буюрган эди.

Хабарда Президент Ислом Каримовнинг жорий йилги сайловларда ғалаба қозониб, янги президентлик муддатига сайланганидан кейинги илк расмий давлат ташрифи айнан Корея Республикасига бўлаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтилган ва бу ҳолат икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда дўстона муносабатларнинг мустаҳкамлигидан далолат бериши таъкидланган.

Шунингдек, Президент Пак Кин Хе хонимнинг 2014 йил июнь ойидаги Ўзбекистонга ташрифи ҳам икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада юқори босқичга кўтариш йўлида ижобий натижалар олиб келганлиги эслаб ўтилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (11)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига