Yangi hujjatlar

Tag Archives: Прокуратура

GM Uzbekistan нархлари ошганини халқ қандай кутиб олди? Xushnudbek News. 2-сон.

«Xushnudbek News» лойиҳасининг 2-сонини тайёрладик. Олдиндан узримни айтай, 2-сонда долзарб бўлган бир йўла иккита мавзуни (салкам учта) кўтариб чиққанимиз сабабли, бу сафар ҳам видеонинг давомийлиги 15 дақиқани (яъни узоқроқ) ташкил этди. Лекин бу соҳада энди-энди тажриба тўплаётганимиз сабабли айтишим мумкинки, бир мавзу ҳақида 7-8 дақиқа ичида бемалол айтиш мумкин бўлган асосий маълумотларни бера олиш мумкин экан. Демак, бугунги сонда қуйидаги мавзулар бўйича сўз юритилган: – Газ, электр тўловлари ва ижро соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар; – “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган ... Батафсил »

Баҳодир Пўлатов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси ПЎЛАТОВ БАҲОДИР БАХТИЯРОВИЧ 5 йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 23 январдаги буйруғи чиқди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. Баҳодир Пўлатов бунга қадар, 2016 йил март ойидан бошлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилоят прокурори бўлиб фаолият юритган. Батафсил »

Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори этиб тайинланди

2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “И.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги №ПФ-4717-сонли фармонга имзо чекди. 21 апрель куни Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевни жамоа билан таништирганлиги ҳақида, Газета.уз нашри хабар берган. Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович аввал Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди. Бунгача Бош прокурор лавозимида узоқ йиллар давомида Рашид Қодиров фаолият юритиб келган. Конституцияда қайд этилган прокурорлик муддати тугаганлиги муносабати билан, Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб ... Батафсил »

Тошкент шаҳар прокурорига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, Тошкент шаҳар прокурори Обидов Мирзоҳид Ҳаётовичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди. Шунингдек, ушбу фармон билан яна қуйидаги суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан ... Батафсил »

Прокуратура, суд, ФҲДЁ ва нотариусга хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар олиш шартлари тасдиқланди

2014 йил 12 август куни “Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарор қабул қилинди. Мазкур Қўшма қарор Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан қабул қилинди. Қарордан мақсад прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларида хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини мақбуллаштириш дейилади қарор матнида. Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ... Батафсил »

Президент Фармонига асосан Бош Прокуратура тузилмасига ўзгаришлар киритилди

2014 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга кўра, Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилиб, Республика прокуратураси органлари тузилмасида Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинди, шунингдек прокуратура органларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг битта ўринбосари лавозими тугатилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Қонунчилик ижроси ... Батафсил »

Бухоро вилоят прокурори Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти прокурори Матиев Шерзод Раимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 4 июнь куни ПФ-4621-сонли Фармонга имзо чеккан. Фармон матни Бош прокуратура расмий сайтида эълон қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозими қарийиб 10 йилга яқин вакант эди. Бош прокуратуранинг расмий сайтидаги раҳбарият ҳақидаги саҳифада келтирилишича, бугунги кунда Бош прокурорнинг яна икки нафар ўринбосари лавозимлари вакант. Қолган икки нафар ўринбосар сифатида Халимов Ҳакимбай Аширович ҳамда ... Батафсил »

Украинада жорий йил давомида биронта Прокурор пора олиш жиноятини содир этмабди

Украина Бош Прокуратурасининг тасдиқлашича, ўтаётган 2013 йил давомида биронта прокурор пора коррупцияга оид жиноятни содир этмаган. Бу ҳақида, Киев шаҳрида ўтказилган брифингда хабар берилган. Прокуратура ходимлари ҳақида гап кетганда, яна шу нарса таъкидландики, ўтган йили 8 нафар прокуратура ходими жавобгарликка тортилган бўлса, амалга оширилган кадрлар ҳамда тарбиявий ишлар натижасида эса мазкур йилда бирон марта бундай жиноят содир этилмаган. Жорий йилдаги Украинада содир этилган коррупция жиноятига оид статистикага назар ташласак, 1300 га яқин жиноят иши судларга оширилган, бунинг натижасида 1,5 минг ... Батафсил »

Коллеж талабасини дарсга қатнашди деб сохта маълумот киритган Наманганлик ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Наманган саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси А.Раҳимов 2011 йил сентябрь ойидан буён дарс машғулотларига қатнашмаган коллеж талабаси Х.Ҳошимов ҳамда 2012 йилнинг февралида Россия Федерациясига кетган А.Лутфуллаевнинг дарсларга қатнашганлиги ва билимлари баҳоланганлиги ҳақида ўқув машғулотлари журналига сохта маълумотлар киритиб, уларни курсдан курсга кўчирган. Ушбу ҳолат юзасидан А.Раҳимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича жазо муқаррарлиги таъминланди. Бу ҳақида Наманган шаҳар прокурори Рустамжон Уматалиев ўзининг “Ҳуқуқ” газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтган. Шунингдек, мазкур мақолада Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган 14 та текшириш ... Батафсил »

Миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Ички ишлар органлари терговчилари ҳақида

Яқинда талабаларга “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанидан “Дастлабки терговнинг умумий шартлари” мавзусида дарсга киришдан олдин, қайси жиноятлар ким томонидан тергов қилиниши ҳақида маълумот тайёрлагандим. Ўша маълумотларни блогимга жойлаштиришни маъқул деб топдим.   Ушбу мақола бироз илмийлик касб этиши мумкин. Кўпчилик учун нотаниш атамалар ҳам учраши мумкин. Баъзилар зерикиши, охиригача ўқимаслиги ҳам мумкин. Шунчаки, инсонларда табиатан жиноят ишларни тергов қилиш ва тергов органлари ҳақидаги маълумотларга қизиқиш борлиги сабабли ушбу блогпостни ёзишга қарор қилдим. Имкон қадар содда тилда ёзишга ҳаракат қиламан.   Жиноят-процессуал ... Батафсил »

Юқорига