Yangi hujjatlar

Tag Archives: спорт

Янги қоидага кўра «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси бекор қилинди

2016 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби туғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Буйруққа асосан тасдиқланган низомга кўра, спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади: «Халқаро тоифали спорт ҳаками»; «Миллий тоифали спорт ҳаками»; «Биринчи тоифали спорт ҳаками»; «Иккинчи тоифали спорт ҳаками»; «Учинчи тоифали спорт ҳаками»; «Спорт бўйича ҳакам». Янги низомга мувофиқ: «Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — ... Батафсил »

Наманганда “Баркамол авлод-2014” очилиш маросими бўлиб ўтди

Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг “Баркамол авлод – 2014” республика спорт мусобақалари бошланди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. “Баркамол авлод—2014” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокими Б. Юсупов академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинларини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янграб, “Баркамол авлод” спорт ... Батафсил »

Президент қарори билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси қайта тасдиқланди

2014 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда таъкидланишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ... Батафсил »

“Баркамол авлод” спорт ўйинлари учун жорий йилда 14 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилади

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшларнинг интеллектуал, ижодкорлик салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида қатор вазифалар белгилаб берилган. Аввал хабар қилганимдек, Давлат дастури 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида тасдиқланганди. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР: “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинади “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг расмий матни эълон қилинди Ўзбекистонда ... Батафсил »

Ўзбекистонда 41 та спорт тури бўйича тренерлик қилиш учун жисмоний тарбия маълумоти шарт эмаслиги белгиланди

2014 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ходжиматов “Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 91-сонли буйруққа имзо чекди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага ... Батафсил »

Ислом Каримов Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилишида қатнашди

Президент Ислом Каримов раислигида 28 январь куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари мазкур Жамғарма фаолият бошлаганидан буён ўтган йилларда эришилган ютуқлар, бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти ва натижалари хусусида атрофлича фикр юритди. – Ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан мутаносиб ривожлантиришга қаратилган бу тизимнинг йўлга қўйилиши ҳар томонлама тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда, – деди Президентимиз. – Шаҳару қишлоқларимизда бунёд этилган замонавий ... Батафсил »

Спорт мусобақалари вақтида Ўзбекистон давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари тасдиқланди

2013 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруққа Маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Ходжиматов имзо чеккан. Буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартиби белгиланди. Унга кўра, спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясининг ижро этилиши мусобақа ташкилотчилари томонидан таъминланиши керак. “Спорт ... Батафсил »

Оғир атлетикачиларни мукофотлаш тўғрисида Президент Фармони имзоланди

2013 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Фармонга биноан, жаҳон чемпионатларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтиришда ибрат ва намуна кўрсатгани, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун Руслан Нурудиновга “Ўзбекистон ифтихори”, Улуғбек Алимовга эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонлари берилди. ЎзА хабарига кўра, Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон ... Батафсил »

Юқорига