Yangi hujjatlar

Tag Archives: тадбиркорлик

Тадбиркорлар автомашина сотиб олиш учун интернет орқали буюртма беришлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги “Тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш учун буюртма тақдим этиш” хизмати жорий этилди. Бу ҳақида Ягона портал матбуот хизмати хабар бермоқда. Эндиликда, бизнес фаолияти учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил ёки тижорат транспорти воситасини харид қилмоқчи бўлган тадбиркорлар, иш жойларини тарк этмаган ҳолда, автотранспорт модели ва ҳудудий дилерни танлашлари ҳамда кейинчалик ушбу моделни танланган дилердан харид қилиш учун олдиндан банд этиб қўйиш имкониятига эга бўладилар. Ягона порталда банд қилиш учун ... Батафсил »

Ягона порталда тадбиркорларни мажбурий ҳомийликка жалб этаётган раҳбарлар устидан шикоят қилиш имкони яратилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz порталида тадбиркорлар учун янги хизмат жорий қилинди. Порталда берилган хабарга кўра, Ўзбекистонда айрим раҳбар ва масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиш каби салбий ҳолатлар, хусусан, ортиқча ҳужжатларнинг талаб этилиши, тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат ресурсларига ҳамда ҳомийликка жалб этиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар учраб турибди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали санаб ўтилган ҳолатлар бўйича қонунбузарликлар содир этилганида тадбиркорлик субъектлари ўз иш жойларидан Адлия органларига Ягона порталдаги интерактив кўринишдаги шакл орқали шикоят ... Батафсил »

O‘zLiDeP: иқтисодиётни либераллаштириш фаровонлик омили

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Денов туманида “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, тадбиркорликка янада кўпроқ эркинлик бериш – иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг асосидир” мавзуида амалий мулоқот ўтказилди. Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия вилоят кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси вилоят бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари, тижорат банклари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермерлар, ОАВ ... Батафсил »

Президентнинг тадбиркорликка кенг имкониятлар беришга оид қарори O‘zLiDeP томонидан муҳокама қилинди

2014 йил 22 апрель куни Тошкент шаҳри, “Халқаро савдо маркази” (ITC) мажлислар залида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш – иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил қилинди. Тадбир давомида O‘zLiDePнинг ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида жорий этишни жадаллаштириш, интерфаол давлат хизматларини тақдим этиш миқёсини кенгайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. 2014 йилнинг фақат биринчи чорагида ишбилармонлик ... Батафсил »

O‘zLiDeP “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ҳақида хабар бермоқда

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақида O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар бермоқда. “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси бир неча йилдан бўён олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ўтказиб келинмоқда ва бу лойиҳа тадбиркорлик фаолиятини бошламоқи бўлган ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. 2014 йилда ҳам ушбу лойиҳа доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида олий ўқув ... Батафсил »

Юқорига